Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


III боб. Умумтаълим мактаблари 5-синф мусиқа дарсларида педагогик


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

III боб. Умумтаълим мактаблари 5-синф мусиқа дарсларида педагогик 
технологияларни қўллаш асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш 
бўйича экспериментал-синов ишлари. 
3.1. 5-синф мусиқа дарсларида педагогик технологияларни қўллаш 
асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш ишларининг дастури ва 
ташкил қилиниши. 
Тажриба–синов ишларини ташкил этишда тахминий фаразларимиз 
конкретлаштирилди, яъни умумтаълим мактаблари мусиқа таълимида
педагогик технологияларни қўллаш ўқитиш самарадорлигини оширади, 
қачонки, модель ишлаб чиқилса ва дарсга жорий қилинса ҳамда қуйидаги 
педагогик шарт-шароитларга амал қилинса : 
– мусиқа ўқитувчисининг касбий билими, қобилияти, педагогик маҳорати 
замон талаби даражасида бўлса; 
– педагогик мақсад ва вазифаларга эришишнинг босқичлари аниқ 
воситалар, педагогик технология, метод ва ташкил этиш шакллари 
ёрдамида таркиблаштирилса; 
– берилган чорак ва дарс мавзулари мусиқий намуна ва мисоллар билан 
турли 
мусиқий 
фаолиятлар 
асосида 
ривожлантирувчи 
таълим
технологиялари ёрдамида ўргатилса; 
– таълим натижаларини текширишга қаратилган турли назорат 
шаклларидан фойдаланилса; 
Тажриба ишларини биз тадқиқотимиз мақсади ва вазифаларини 
ҳисобга олган ҳолда ташкил этдик. Тажриба-синов ишларининг мақсади 
кўрсатилган илмий фаразни текшириб кўриш бўлди. 
Экспериментал тадқиқот ишлари жараёнида биз 5-синф мусиқа 
дарсларида педагогик технологияларни қўллаш ва улар асосида ўқитиш 
самарадорлигини ошириш бўйича бир неча услубий тавсияларни ишлаб 
чиқдик. 
Экспериментал тадқиқот ишлари босқичларининг тавсифи қуйидагича 
келтирилади. 


50
Тажриба –синов ишларининг босқичлари, мазмуни ва методлари 
Биринчи – таъкидловчи босқич
Тажриба –синов ишлари мазмуни 
Методлар 
1. 5-синф мусиқа дарсларида 
педагогик 
технологияларнинг 
қўлланиши бўйича умумтаълим 
мактаблари иш тажрибаларини 
ўрганиш. 
2. Мусиқа 
дарсларида
пед.технологияларни 
қўллаш 
асосида 
таълим 
самарадорлигини 
ошириш 
зарурияти 
билан 
уни 
пасайтирувчи 
омиллар 
ўртасидаги зиддиятни аниқлаш
3. 5-синф 
ўқувчиларининг 
мусиқий 
билим,малакалари 
даражаси 
кўрсаткичларини 
аниқлаш.
4. Мусиқий 
билим,малакалари 
даражаси 
кўрсаткичларини 
белгилаш 
учун 
диагностика 
методларини аниқлаш.
– тадқиқот мавзуси бўйича замонавий 
педагогик технологиялар назарияси 
ва тарихига бағишланган илмий, 
илмий-услубий 
рисолаларни, 
мусиқашунослик 
адабиётларини 
ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
– умумтаълим мактаблари мусиқа 
ўқитувчиларининг 
педагогик 
технологияларни қўллаш асосидаги 
дарсларини кузатиш ;
– умумтаълим мактаби ўқувчи ва 
ўқитувчилари билан суҳбат ўтказиш; 
– 
педагогик 
ҳолатларни 
таҳлил 
қилиш. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling