Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


- чорак “Симфоник оркестр. Мусиқада вокал – симфоник


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

2- чорак “Симфоник оркестр. Мусиқада вокал – симфоник
жанрлармавзуси 7та дарс мавзуи асосида ёритилади. Ўқувчиларга
симфоник оркестрининг шаклланиши, оркестрга кирувчи, чолғу гуруҳлари
номлари: торли – камончали чолғулар, ёғоч дамли чолғулар, мис дамли
чолғулар ва урма – зарбли чолғулар; партитура тушунчаси, симфоник
оркестр учун ижод қилган Европа ва Ўзбекистон композиторлари, қасида, 
кантата ва оратория жанрлари мавзуида анчайин кенг маълумот бериш
кўзда тутилган. 
Тинглаш учун берилган асарлар қаторида биз Т.Қурбоновнинг 
“Тўёна”, М.Махмудовнинг “Мухаммас ва уфор”, А.Мансуровнинг “Наврўз 
байрамига” симфоник асарлари, С.Юдаковнинг “Менинг Ватаним” 
кантатасидан ҳамда “Мирзачўл” вокал- симфоник сюитасидан қисмлар, М. 
Бурҳоновнинг “Алишер Навоийга қасида”сини кўришимиз мумкин. 
Биламизки, бу асарлар бадиий жиҳатдан етук, мазмунан бой ижод
намуналаридир. 

3 – чорак мавзуси “Саҳнавий мусиқа асарлари - балет ва рақс 
санъати. Мусиқали драма ва комедия. Болалар учун мусиқали эртак – 
томоша” деб аталади. 3- чоракда ўтиладиган асарлар, жанрлар ҳақидаги 
билимлар кўпроқ обзор характерга эга. Чунки 3- чорак учун олиб
чиқилган мавзу ҳажман жуда катта бўлиб, асосон, балет ва рақс , драма 
ва комедия жанрлари ҳақида умумий бир тушунчалар беришга 
қаратилган деб ўйлаймиз. 10 та дарс давомида саҳнавий мусиқа
асарлари, балет санъати, ўзбек балетлари, рақс санъати, мусиқали драма, 
“Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаси, унинг мусиқа маданиятимиздаги ўрни, 
мусиқали комедия (У.Ҳожибековнинг “Аршин мололон” асари), И.Акбаров, 


39
М.Бафоев, Ф.Алимовларнинг ижодида мусиқали драма ва комедиянинг 
ўрни мавзулари дарс мазмунини ташкил этади. Бу чоракда ўқувчиларга
тинглаш 
учун 
П 
Чайковскийнинг 
“Оққуш 
кўли”балетидан, 
У.Мусаевнинг”Тўмарис” балетидан фрагментлар, М.Мирзаев, Б.Алиев, 
М.Бафоевларнинг рақс куйлари, Т.Жалилов, Ф.Алимов ва бошқаларнинг 
мусиқали 
драмаларидан 
парчалар, 
“Тошболта 
ошиқ” 
мусиқали
комедиясидан парчалар дастурга киритилган.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling