Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- I боб бўйича хулоса
технологик, яъни методни
педагогик технологияларга таққослаш, 32 хусусан, ҳозирда тушунтириш-иловалаш технологиясидан ривожлантирувчи, муаммоли, шахсга йўналтирилган технологияларга ўтиш; психологик - йирик шаклдаги мусика асарларини ўрганишда методлар ёшлар психологияси нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлиши лозим. И.С.Кон бунинг иккита муҳим жиҳатини алоҳида таъкидлайди: санъат ўқувчига унинг ўсиб келаётган эҳтиёжларини ўз тасаввурида бўлса ҳам амалга оширишга ёрдам бериши лозим; “гуруҳ аффекти” ни ҳисобга олиш - “ҳаммага ўхшаган” бўлишга ёрдам бериш, яъни, ўсмирнинг ривожида, ўз-ўзини ривожлантиришида, социал гуруҳида ўз ўрнини топишида ёрдам берувчи методларни танлаш лозим. Мусиқа таълимида мусиқий асарларни ўрганиш, идрок этишда ёшлар томонидан мусика асарининг фақат “матни” эмас, балки мусикани яратган ижодкорни кўра олишни, мусиқий асарнинг ички интонацион хусусиятини ҳис эта олишга туртки бўлувчи метод ва технологияларни қўлланиши замон талаби бўлиб қолмоқда. I боб бўйича хулоса Педагогик технологиялар муаммосини бўйича илмий адабиётларни ўрганишимиз натижасида шундай хулоса қилишимиз мумкин : Таълимнинг ҳозирги ривожланиш босқичида ўқитиш методлари, воситаларини ва ташкил этиш шаклларини янгилаш зарурияти янада кучаймокда. Бу муаммо ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни ўқув жараёнига киритиш билан чамбарчас боғлиқ. Пед. технологияларнинг асосий мақсади - ўкитувчи ва ўқувчининг ўзаро боғлиқ фаолиятини ташкил этиш ва уни режалаштирилган натижаларни таъминлай олишга йўналтиришдир. Бу технологияларнинг асосий белгилари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: ўқувчилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйиш, ҳар бир 33 ўқувчининг ўрганиладиган материални шахсан англаши, ўқувчи ўқув фаолиятининг мотивацияланиши; мақсад ва вазифаларга эришишнинг босқичларини аниқ воситалар, фаол метод ва ташкил этиш шакллари ёрдамида структуралаш; намуналар ва мисоллар (дарслик бўйича) билан ўргатиш; ўқитувчининг топшириғини бажариш; муаммоли ўқув вазифаларини ҳал этишга қаратилган ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ташкил этиш; таълим натижаларини текширишга қаратилган турли назорат шаклларидан фойдаланиш. Педагогик технология ўқитувчига дарс режасида ўзи ва ўқувчиларнинг фаолиятининг тури ва воситаларини кўрсатишни, учраши мумкин бўлган қийинчиликларни,”ўқувчиларнинг фикрлаш йўлларини” уларнинг вазифаларга бўладиган таҳминий жавобларини режалаштиришни тақазо этади, яъни ўқув жараёни сценарийси тузилади. Педагогик технологияларни қўллаш ўқув жараёнинни такомиллаштиришга кўмак беради, ўқитилаётганларнинг билим олиш фаолияти хусусиятига ижобий таъсир кўрсатади, дидактик тамойилларни тўлиқ равишда амалга оширишга имкон беради, ўқитувчи (педагог) ролини ўзгартиради, яъни асрлар давомида тўпланган билим ва тажрибаларнинг узатувчиси сифатида эмас, балки чексиз ахборот уммонида йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. Хусусий фанларни, жумладан, мусиқа фанларини ўқитишда хусусий технология (Г.К.Селевко) даражасидаги педагогик технологиялар мусиқий таълим принциплари талабларига мос келади ва ўйлашимизча, улар ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий мусиқий тафаккурни жадал ривожлантиришга хизмат килиши мумкин. Педагогик фаолиятни амалга ошириш уни ташкил қилиш, олиб бориш, такомиллаштириш, таҳлил қилиш, тадқиқ қилиш, қиёслаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш, бошқариш, баҳолаш жараёнларини ўз ичига олади. Шу билан бирга бу жараённинг қонуниятларини назариётчи ва амалиётчи 34 педагоглар томонидан ўрганилиши давом этмокда. Мусиқий-таълимий жараёни шароитида педагогик технологиянинг концептуал асоси бўлиб таълимга шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндошув хизмат қилади. Таъкидлаш мумкинки, педагогик технология ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятлари мазмуни ва структурасини ҳамда педагог-ўқитувчи фаолиятининг восита,метод ва усулларини белгилаб берувчи таълим жараёни лойиҳасини таклиф этади. Давлат таълим сандартлари билан регламентлаштирилган конкрет таълим дастури мазмуний қисми бўлиб чиқади; Ўқувчилар ва ўқитувчи фаолиятларининг восита,метод ва шакллари процессуал асосни ташкил этади ва у мусиқий таълимнм ташкиллаш ҳамда малакали мутахассис тайёрлаш мақсадли дастури хусусиятларини ўзида акс эттиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling