Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
1.2. Мусиқа – таълими инсонни шакллантирувчи таълим фани сифатида. Бугунги кунда мамлакатимиз пойдевори бўлган ёшларнинг маънавий камолоти долзарб масалалар сирасига киради. Ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш, маънавий шакллантириш, руҳий камолотига эришувида эса мусиқа санъати алоҳида аҳамиятлидир. “Инсоннинг руҳий камолоти ҳақида гапирар эканмиз, албатта,бу мақсадга мусиқа санъатисиз эришиб бўлмайди, - дейди президентимиз И.А.Каримов, - ”бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпрок ва кучлироқ таъсир кўрсатмоқда” 74 . Мусиқа санъати ўзига хос бир олам. У мўжизакор товушлар, мафтункор куйлар ва ҳиссий кечинмалар олами. Мусиқа инсоннинг ҳиссиётлари, кечинмалари, фикрлари, ҳаётий ғоя ва воқеъликни ўзига хос образларда акс эттирувчи санъатдир. Тингловчининг қалби, руҳи, ҳис- туйгуларига таъсир этиш орқали унда турли қобилиятларни ривожлантиради, 7 1. Каримов И.А .Юксак маънавият -енгилмас куч.Т.:”Маънавият,2008.61 бет. 23 онг ва тафаккурни ўстиради, ҳаётни янада кенгроқ ва чуқурроқ идрок этишга ёрдам беради. Маълумки, Шарқ фалсафасининг энг муҳим масалаларидан бири комил инсон тарбияси бўлиб келган. Бинобарин, мусиқага фалсафий нуқтаи назардан ёндашиш жараёнида ҳам аввало унинг инсон руҳини такомиллаштиришдаги ўрнига аҳамият берилган. Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида мусиқа санъатининг беқиёс аҳамиятини, унинг илоҳийлигини, руҳият билан боғликлигини ўтмиш алломалари доимо таъкидлаб келганлар. Мусиқа илмининг чинаккам асосчиси, ўрта асрлар Шарқи буюк қомусшунос олими Абу Наср ал Форобий мусиқанинг келиб чиқишига илмий баҳо беради ва мусиқани кўп функционал: лаззат берувчи, кўнгилочар восита, маънавий тарбия воситаси эканлигини таъкидлайди. Ҳар бирида мусиқа тингловчига таъсир этиш воситасига айланиши ва бу - мусиқанинг санъат сифатида яшаши учун биринчи омиллигини айтади. Шунинг учун мусиканинг таъсир кучи воситаларини қидириш ва такомиллаштириш Форобий учун мусиқа илмининг муҳим вазифаси бўлиб қолган. Шарқнинг улуғ мутафаккири Ибн Сино ҳам шахс камолотини ривожлантиришда мусиқанинг тарбиявий аҳамиятини асослаб берган биринчи олимлардандир. У ўзининг мусиқий тарбияга оид қарашларида мусиқа орқали инсон руҳини шакллантириш, ривожлантириш ҳамда жисмоний машқлар билан баданни тарбиялаш билан боғлиқлиги, яъни руҳ билан биргаликда танага ҳам шифобахш таъсир кўрсатишини айтиб ўтади. Бу Шарқ “Ренессанс”ининг энг илгор фикрларидан бири эди. Ибн Сино мусиқанинг маънавий эҳтиёжлардан келиб чиққанлиги ва унинг ривожланиши инсоннинг ижодий фаолияти билан боғлиқлигини таъкидлар экан, мусиқа яралишининг энг биринчи максади - гўзаллик ва такомилга эришишдир, деб ҳисоблайди. Алломанинг фикрича, мусиқа ҳаётбахш, олийжаноб аҳлоқий фазилатларни ривожлантиради, инсоннинг тафаккур қувватини оширади ва аҳлоқини юксалтиради. 24 Ўзбек шеъриятининг даҳоси Алишер Навоий ўз насрий асарларининг бирида бу ҳакда ажойиб фикрларни билдиради: “Шодликни оширувчи хонанда, ғамни тарқатувчи созанда, буларнинг ҳар иккисига ҳиссиётли кишилар ва аҳли дардлар жон фидо қиларлар. Улар мулойим тарона билан куйлар эканлар, эшитувчиларнинг накд ҳаёти куйга фидо бўлса не ажаб? Ахир, кўнгил хуш охангдан қувват,руҳ эса хуш овоздан озиқ олади” 85 Унинг “Мажолисун нафоис” ва “Маҳбуб ул-қулуб асарларида мусиқа илми ва унинг инсон камолотида тутган ўрни, мусиқа ва гўзаллик тарбияси,ўтмиш ва ўз даврининг етук санъаткорлари - мусиқашунос, бастакор ва ҳофизу- машшоқлар ҳақида атрофлича маълумот беради. XIX асрнинг охири- XX бошларида Туркистон заминидаги илгор фикрли зиёлиларнинг энг йирик вакилларидан бўлмиш Абдулла Авлоний (1878-1934) мусиқа санъатининг инсон тарбиясида муҳим ўрин тутишини, айниқса, ёшларни тарбиялашда кенг имкониятларга эга эканлигини барча жадид зиёлилари каби теран илғайди ва 1916 йилдан бошлаб ўзи очган янги усулдаги мактабида мусиқа дарсларига ўрин беради. Шу ўринда жадид маърифатпарварларининг яна бир намоёндаси-мусиқашунос олим Фитратнинг мусика маданияти ва унинг маънавиятга таъсири ҳакида айтган сўзларини эслаш жоиз: ”..ўз мусиқамиз, ҳам Оврўпо мусиқасини яхши билиб олган талабаларимиз етишкунча, Оврўпо мусиқа олимларининг ёрдамлари билан куйларимизни нотага олдиришда Оврўпо оҳанг усулларига эргаштирмайлик. Оврўпо оҳанг усулларидан кўз юмиб,куйларимизнинг ўз оҳангида қолишига тиришайлик. Оврўпо оҳанг усулларига эргаштириб олинган куйларнинг этнографий нуқтасидан аҳамиятини йўқотганимиз каби уларнинг ўзбеклигини ҳам йўқотган бўлурмиз”. 96 Бу сўзлар ҳозирги кунда ҳам ёшлар маънавиятини кўтариш, уларда юксак маданиятлилик сифатларини шакллантириш, миллий қадриятларни тиклаш йўлида миллий санъатимиз дурдоналарини янада чукурроқ ўрганиш борасида ўз 8 М.Ҳўжаева "Умумтаълим мактадларида мусиқа ўкитиш методикаси"(ўкув кўлланма).Тошкент,2008,Збет. 9 Фитрат "Ўзбек классик мусикаси ва унинг тарихи",Тошкент, 1933,53 бет. 25 долзарблигини заррача ҳам йўқотмаган. Мусиқа, хусусан, миллий мусиқамизнинг юксак намуналари ёш авлоднинг маънавий, бадиий ва аҳлоқий маданиятини шакллантиришга, миллий ғурур, ватанпарварлик, нафосат ва ижодкорлик тарбиясини амалга оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга, мустақиллик ва ташаббускорликни ўстиришга хизмат қилади. Мусиқа инсонга ўзининг ифода воситалари - оҳанг, лад, метро-ритм, темп, динамика, регистр, фактура, кўповозлик, шакл, гармония ва ҳ.з. каби «бўёқлари» уйғунлигида таъсир этади (илова1). Бу ифода воситалари асарнинг кайфияти, гўзаллиги, мазмуни ва ғоясини тингловчига етказиб беради. Аммо мусиқани тушуниш, яъни уни нафакат ҳиссий қабул қилиш, балки онг билан ҳам тушуниш, мусиқа нимани ифодалаётганлиги ва қандай ифодалаётганлигини ҳис этиш, мусиқа билан мулоқатда бўлишга эҳтиёж сезиш инсондан бадиий савия, мусиқий, ҳаётий тажриба талаб этади. Шунинг учун мусиқашунослар мусиқа тинглаш - ақлнинг кучли фаолияти ва ўзига хос ижодидир деб таъкидлайдилар. Мусиқа идроки (тинглаш) - мураккаб психологик жараён бўлиб, унинг асосида реал борликнинг образлар орқали мусиқий товушларда акс этишини эшита олиш ва ундан таъсирланиш қобилияти ётади. Мусиқий асар оламига «кириб бориш», мусиқа кайфиятини ҳис этиш, гоясини тушуниб етиш тингловчининг ўзига хос ижодий фаолияти туфайли рўй беради. Идрок масалалари, хусусан мусиқа воситасида уни ривожлантириш муаммолари кўплаб болалар билан иш олиб борган мусикашунослар, психологлар ва педагог олимларнинг изланишлари асосини ташкил этади. Мусиқашунос Б. Л. Яворский «Мусиқани идрок қилиш асосида фикрлаш, мусиқани «маънога эга нутқ» сифатида қабул қилиш малакаси ётади», деб таъкидлайди. Мусиқа, айниқса, болалар ва ёшларнинг ақлий ва аҳлоқий ривожига катта таъсир кўрсатади. Ижобий ҳис-туйғу инсоннинг ақлий фаолиятини ўстиради. Физиологларнинг айтишича,бола ақлий ривожининг калити унинг ҳисиёти соҳасида туради. Мусиқа машғулотлари бадиий 26 қобилиятларни ривожлантириб, ижодий куч тасаввур ва фантазияни уйғотади. В.Белинскийнинг уқтиришича, илм ва санъат мазмуни бир, олим фикрлар тизими асосида ишонтиради, ижодкор—образлар билан. Аммо олимнинг таъкидлашича, иккаласи ҳам бир хил ишонтиради. Бугунги кунда ўқитиш жараёнига технологик ёндошув анчайин долзарб бўлиб, илмий-педагогиқ тадқиқотда фаол ишлаб чиқилмоқда. Бироқ, педагогик технологиянинг умумий ва касбий таълимда кенг кўламда қўлланишига қарамасдан, мусиқа таълими соҳаси бу ўринда ўзига хос хусусиятлар бор. Санъат, хусусан, мусиқа педагогикаси ўзининг ёрқин ифодаланган хусусияти, ўқитилишининг кўпроқ индивудуал характерга эгалиги, ҳиссиётлар ва бадиий образлар дунёсига, инсоннинг маънавий- эстетик соҳаларига қаратилганлиги билан ажралиб туради. Бола шахсини ривожлантиришда мусиқа санъатининг роли ва педагогик аҳамияти Э.Б.Абдуллин, Ю.Б.Алиев, О.А.Апраксина, Б.В. Асафьев, Т.И. Бакланова, Л.А. Баренбойм, О.А. Блох, Н.Я. Брюсова, Н.А. Ветлугина, К.В. Головская, Н.Л. Гродзенская, Д.Б. Кабалевский, 3.Кодай, Л.А.Мазель, В.В.Медушевский, Н.М.Михайловская, Е.Н.Назайкинский, Е.В.Николаева, Г.П. Новикова, К Орф, В.И.Петрушин, О.П.Радьшоваларнинг илмий ишларида кенг ёритилган. Мусиқа педагогикаси бўйича XX асрнинг 60-90 йилларда Ўзбекистонда Ҳ.Нурматов, Ф.Жўраев, Р.Қодиров, Қ.Мамиров, С.Аннамуратова, Т.Турсунов ва бошқалар томонидан яратилган илмий ишларда мусиқий таълимнинг мақсад ва вазифалари, мусиқий фаолият турлари, мусиқа таълимида қўлланиладиган қатор анъанавий усуллар кенг ёритилиб берилган. Мусиқанинг жуда катта тарбиявий имкониятлари бўлғуси мусиқа ўқитувчининг жиддий касбий тайёргарлиги, ўқувчи шахсига ҳамда унинг мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган доимий эътибори асосидагина юзага чиқади. Шу билан бир қаторда мусиқа ўқитишнинг самарасини белгиловчи муҳим омиллардан бири мусиқий 27 методик масалаларнинг назарий жиҳатдан ишлаб чиқилганлиги ва унинг амалиёт билан боғлиқлиги даражасидир. Ҳозирги даврда мусиқа таълимида замонавий мусиқа ўқитишнинг кенг қамровли ва чуқур илмий методик пойдеворини ишлаб чиқиш жиддий масалалардан бўлиб қолмокда. Чунки кўп йиллар мобайнида мусиқа таълимида педагогиканинг умумдидактик методлари тўғридан - тўғри механик тарзда қўлланиб келинди. Аммо инсонга кучли ҳиссий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган мусиқанинг тарбиявий потенциалини юзага чиқаришда фақатгина анъанавий методлар ва умумдидактик тамойилларга таяниб иш олиб бориш замон талабига жавоб бермаяпти. Мусиқа ўқитиш тамойили (принциплари) - бу мусиқий таълим-тарбия жараёнига қўйиладиган талаблар йигиндисидир. Мусиқа ўқитиш методикаси педагогика фани сифатида унинг умумий қонуниятларига бўйсунади ва умумдидактик тамойилларга асосланади: - тарбияловчи таълим; - илмийлик, тизимлилик ва изчиллик; - мусиқий материалнинг қулайлиги ва болалар ёшига мослиги; - кўргазмалилик; - тасаввур, билим, малака ва кўникмаларнинг мустаҳкамлилиги; - ўқувчилар мусиқий фаолиятининг фаоллиги, мустақиллиги; - мусиқий тарбиянинг ҳаёт билан боғликлиги. Мазкур тамойиллар ўкитувчи ҳамда ўқувчилар томонидан бажариладиган барча таълим компонентлари - дарс мазмуни, методлари, дарс тузилишидаги асосий талаблар ва йўналишларни белгилаб беради. Шу билан бир қаторда мусиқа ўқитиш методикаси ўзининг хусусий тамойилларини ҳам илгари суради. Булардан: эмоционаллик ва онглиликнинг бирлиги ҳамда бадиийлик ва техниканинг бирлиги тамойилларини кўриб чиқамиз. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling