Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Эмоционаллик ва онглиликнинг бирлиги тамойили


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

 Эмоционаллик ва онглиликнинг бирлиги тамойили. Бу 
тамойилнинг зарурлиги мусиқа санъати ва уни идрок этишнинг ўзига хос 


28
хусусиятидан келиб чиқади. Мусиқани идрок этишни ривожлантириш ундан 
олинган ҳиссий таассуротлар, унинг ифода воситаларини англашни талаб 
этади. Мусиқий асарни тинглашдан олинган ҳиссий таъсирни онг билан 
қабул қилиш унинг мазмунини тушунишга, ўқувчиларда мусиқий тажриба 
тўплашга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг фикри, кечинмалари, ҳиссиётларини 
бойитади, мусиқанинг таъсирини кучайтиради. Мазкур тамойилни мусиқа 
ўқитишда қўллаш ўқувчиларда идрок этилган асарга баҳо бериш 
қобилиятини ўстиради ва шу асосда уларнинг қизиқиши, мусиқий диди, 
эҳтиёжлари тарбияланади. 
Бадиийлик ва техниканинг бирлиги тамойили. Мусиқий асарни 
бадиий ва ифодали ижро этиш учун маълум бир малака ва кўникмалар талаб 
этилади. Масалан, қўшиқни ўрганиш жараёнида ўкувчиларда вокал-хор 
малакалари шакллантирилади. Болалар чолғуларида ижро этиш учун ҳам 
биргаликда чалишнинг энг оддий усул ва йўлларини ўқувчилар эгаллашлари 
лозим. Бунда ижрочилик малакалари бадиий вазифаларга, яъни мусиқий асар 
образи, кайфиятининг ёрқин, ифодали ёритилишига қаратилган бўлиши 
талаб этилади. Бунда мусиқий асарнинг бадиий ижросига эришиш мақсад 
бўлиб, малака ва кўникмаларни эгаллаш шу мақсадга етишишда воситадир. 
Бу тамойиллар ўқувчиларда мусиқий қобилиятларни, мусиқага қизиқишни, 
дид ва мусиқа маданиятини ривожлантиришга қаратилган. 
Мусиқий қобилиятлар, уларнинг турлари, махсус (ижрочилик, 
бастакорлик) ва умумий мусиқий қобилиятлар, уларнинг ривожланиш шарт-
шароитлари масалалари кўплаб психолог (Б.Теплов, В.Мясишев, Б.Яворский, 
В.Петрушин ва ҳ.з.), педагоглар (Л.Баренбойм, В.Белобородова, Ю.Алиев, 
Н.Ветлугина), мусиқашунослар (Б.Асафьев, А.Алексеев ва б.) томонидан 
кенг ўрганиб чиқилган. Ҳозирда ҳам бу муаммолар ўз долзарблигини сақлаб 
келмокда. 
Мутахассислар мусиқий эшитув, ритм ҳисси, мусиқий хотирани 
мусиқий қобилиятларнинг асосий кўринишлари деб белгилайдилар. 
Мусиқий эшитув қобилияти - бу товушнинг баланд-пастлиги, кучи, 


29
тембри ва давомийлигини ҳис этишдир. 
Мусиқий ритм туйғуси - мусиқадаги вақт-ўлчовли ҳаракатни, унинг 
ифодавийлигини ҳис этиш, аниқ ижро этиш қобилиятидир. 
Мусиқий хотира - бу мусиқий асарни тез ва узоқ вақт ёдда эслаб қолиш 
қобилияти. Бу қобилиятлар умумлашма ном билан мусиқий педагогика 
амалиётида мусиқийлик деб ҳам юритилади. Аммо мусиқийлик 3 та 
қобилият билан чекланмайди. Мусиқийликнинг асосини мусиқадаги 
ифодавий мазмун, образни тушуна олиш, унга ҳиссий муносабат кўрсата 
олиш қобилиятлари ҳам ҳосил қилади. Дарсда ўқувчиларни мусиқани диққат 
билан тинглаш, асарларни қиёслаш, таққослаш, энг ёрқин ва идрок этилган 
асарларга баҳо бера олишга ўргатиш, мусиқа ижрочилиги учун лозим бўлган 
малака ва кўникмаларга ўргатиш - мусиқий қобилиятларни ривожлантириш 
демакдир. 
Мусика таълимида педагогик технологиянинг ҳаракатга келиши ва 
ундан кўзда тутилган натижага эришиш факат педогогик фаолият жараёнида 
амалга ошади. Мусиқа ўқитишда педагогик технология ва педагогик фаолият 
бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқликдаги тушунчалардир. Хусусий 
фанларни, жумладан, мусиқа фанларини ўқитишда хусусий технология 
(Г.К.Селевко) даражасидаги педагогик технологиялар мусиқий таълим 
принциплари талабларига мос келади ва ўйлашимизча, улар ўқувчиларда 
мақсадга 
йўналтирилган 
ижодий 
мусиқий 
тафаккурни 
жадал 
ривожлантиришга хизмат килиши мумкин. 
Педагогик технологиялар таркибий тузилиши - концептуал асос, 
мазмуний қисм (ўқитиш мақсади, ўқув-методикаси мазмуни) ҳамда 
процессуал қисмлардан (ўкув жараёнини ташкиллаш, ўқувчилар ўқув 
фаолиятларининг метод ва шакллари, ўқитувчи фаолиятининг метод ва 
шакллари, ўқитиш натижаларини баҳолаш ва бошқ.) иборат. Педагогик 
технологиянинг концептуал асоси сифатида педагогик ёндошувлардан бири: 
шахсга йўналтирилган, дастурли, ривожлантирувчи таълим ва ҳ.к. чиқиши 
мумкин. Танлаб олинган педагогик ёндошув педагогик технологиянинг


30
мақсадлари, мазмуни ҳамда усул, восита, метод ва шаклларини белгилайди. 
Мусиқа таълимида педагогик жараённинг концептуал асоси бўлиб 
анъанавий шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндошув хизмат 
қилади. Фаолиятли ёндошув мусиқа таълими асоси бўлган
фаолиятларнинг (мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш, чолғу ижрочилиги, 
мусиқа саводхонлиги) хусусиятлари билан белгиланди. 
Мусиқа таълимида таълим мазмуни ва процессуал компонентларнинг 
бири-бири билан узвий боғлиқлиги аниқ ифодаланган. Таълимнинг мазмуний 
қисми назарий билимларни ўзлаштириш ва янги ахборотларни қидиришга 
қаратилган. У умумий педагогикадан маълум бўлган ўқув ишлари методлари 
– тушунтириш - иловалаш, эвристик (ҳақиқатни топиш), муаммоли ва 
бошқаларни кўллашни тақозо этади. Таълимнинг ижрочилик малакаларини 
эгаллаш билан боғлиқ бўлган мазмуни нафақат умумдидактик 
методларга, балки ижрода кўрсатиш ва йўналтириш билан боғлиқ бўлган 
хусусий мусиқа методларини қўллашни назарда тутади. Жамоавий ижодий 
фаолият малакаларини эгаллаш эса турли “режимда” ишловчи (ўкув 
машғулоти, репетиция, саҳнавий) ўқув жараёнини яратишни назарда тутувчи 
педагогик ва ижодий “моделлаштириш”ни талаб этади. 
Ўқувчи шахсига якка йўналтирилган ҳолда бўлган, педагогик метод ва 
усулларнинг вариатив қўлланишини, унда тарбияланувчининг темпераменти, 
характери, мулоқат услубини ҳисобга олувчи мусиқий -педагогик шароитда 
педагогик 
фаолиятни 
алгоритмлаштириш-мураккаб 
вазифа. 
Мусиқа 
машғулотлари жараёнида (айниқса, ижрочилик синфларида) педагог ҳар бир 
дақиқада ўқувчининг эмоционал-психологик ҳолати ўзгаришига, унинг ижро 
бўйича ҳаракатларини кўра олиши ва шунга мос ҳолда ўқув вазифалари 
қўйилишини корректировка (тузатиш) қилиб, педагогик таъсир методларини 
ўзгартириши лозим бўлади. 
Кўпгина мусиқачи-педагог тадқиқотчилар шахсга йўналтирилган 
педагогик ёндошувда педагогик технологиялар қўлланиши имкониятини 
инкор этадилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг шаклланиш ва ривожланиш 


31
йўлини олдиндан ёзиб чиқиш мумкин эмас, бироқ таълимий муҳитнинг 
ижобий хусусиятларини лойиҳалаш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Чунки 
таълим эффекти ўқув жараёнининг ҳар бир субъекти учун алоҳида ҳолда 
намоён бўлади. Лекин фаоллаштирувчи таълимий муҳитда шахснинг 
қизиқишлари, 
ташаббускорлигини 
ўстирувчи 
ва 
билимларни 
долзарблаштиришни ҳосил қилувчи омиллар туғилиши эҳтимоли катта. 
Ушбу 
фикр 
мусиқа 
таълими 
соҳаси 
учун 
жуда 
муҳим 
тамойиллардандир. 
Тарбияловчи 
ижодий 
муҳит 
ролини 
мусиқий 
педагогиканинг кўпгина арбоблари таъкидлаб, бу муҳитга бола қанчалик ёш 
пайтидан бошлаб кирса, унинг мусиқий ривожи шунчалик тез кетишини 
айтиб келганлар. 
Мусиқа инсон тафаккурининг алоҳида маҳсули бўлиб, унинг мазмун 
ва моҳияти асар билан бевосита мулокатда,яъни унинг жарангловчи 
оҳангини ўзлаштириш жараёнидагина намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан 
замонавий мусиқий таълим методикаси талаба -ёшларда мусиқа ва мусиқа 
ҳақидаги билимлар, йирик шаклдаги мусиқа асарларини ҳиссий онгли идрок 
этиш малакаларини шакллантириш, ҳиссий ва мусиқий тажрибаларни 
бойитиш, дунёқарашни кенгайтиришга ёрдам берувчи бир қатор методларни 
тавсия этади(илова 2). Булар: 
“мусиқа ҳақида фикр юритиш методи” ( Д.Кабалевский); 
“муаммоли метод” (Ю.Алиев); 
“перспектив ва ретроспектив метод” (Э.Абдуллин)” 
“мусикий умумлаштирув методи” ( Э.Абдуллин); 
“бадиий контекст яратиш методи” (Л.Горелова); 
“ҳаётий ассоциациялар методи” (С.Португалов); 
“полифоник метод” (Д.Депшкова). 
Педагогик-психологик адабиётларга мурожаат шуни кўрсатадики, 
мусиқий таълимнинг ушбу замонавий методлари маълум бир мезонларга 
асосланади: 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling