37
3- чорак мавзуси: “Саҳнавий мусиқа асарлари - балет ва рақс
санъати. Мусиқали драма ва комедия. Болалар учун мусиқали эртак –
томоша
4- чорак мавзуси: “ Опера санъати ва ўзбек мусиқасида опера
жанри”.
Ўз навбатида ушбу мавзулар ҳар бир дарсга
берилган мавзу асосида
янада кенгроқ талқин этилади.
1- чорак ва дарс мавзулари ўқувчиларга оркестр ва унинг турлари,
чолғу гуруҳлари, ҳаттоки, чолғу партияларининг ёзилиши қоидалари,
партитура ва клавир,
хор санъати, хор жамоалари турлари, хор учун
ёзилган асарларнинг хусусиятлари(халқ қўшиқларини
мослаштириш ва
профессионал ижод) , халқ чолғулари оркестри ва хор учун Ўзбекистон
композиторлари ижодининг аҳамияти ҳақида анча тўлиқ маълумот
беришга қаратилган. Шу мавзулар асосида ўқувчиларга бериладиган
билимлар юзасидан халқ чолғу оркестри
ижросида тинглаш учун
С.Жалилнинг “Қалбимда”, М.Бафоевнинг “Поэма”, дутор ва оркестр учун
“Нақшлар”, Т.Қурбоновнинг “Севинч” асарлари,
хор ижросида
“Бойчечак”, С.Юдаковнинг “ Мирзачўл” вокал- cимфоник сюитасидан
“Теримчилар қўшиғи”и дастурга киритилган.
Мавзули дарс принципини амалга оширган ҳолда мусиқа
ўқитувчиси дарсда фаолият турларининг ўзаро боғлиқлигига эришиш
муҳим ва жиддий масалалардан бири. Чунки ўрта синфларда мусиқа
дарсларида асосан уч фаолият – мусиқа тинглаш,
жамоавий айтим,
мусиқа саводи – асосида олиб борилади. Берилган мавзу бутун дарс
давомида шу уч фаолиятда мантиқан боғланиши, шу билан бирга
давомийлик принципи асосида олдинги дарс мавзуини чуқурлаштирган
ҳолда кейинги дарсга ҳам узвийлик ҳосил қилинишини
таъминлаш
ўқитувчидан маҳорат талаб этади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, чорак мавзулари ва улар асосидаги дарс
мавзулари ўқувчиларнинг мусиқа саводини, мусиқий
онги ва
38
дунёқарашини, билим савиясини ўстиришга ҳисса қўшади.
чорак учун мўлжалланган қўшиқлар (С.Бобоевнинг “Азиз устозлар”,
А.Мансуровнинг “Ҳур Республикам”,“Бойчечак” қўшиқлари) нафақат
эстетик тарбиявий , балки бадиий – мусиқий жиҳатдан ҳам катта аҳамият
касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: