Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Учинчи боб тажриба-синов ишларини ўтказиш ва натижалар таҳлили масаларига бағишланган. Хулосада
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Педагогик технологияларнинг жамият учун зарурияти, тушунчаси, моҳияти, ривожланиш тарихи.
Учинчи боб тажриба-синов ишларини ўтказиш ва натижалар таҳлили
масаларига бағишланган. Хулосада олиб борилган тадқиқотнинг асосий якуний фикр ва умумлашмалари баён қилинган. 15 Iбоб. Мусиқа таълими тизимида замонавий педагогик технологиялар қўллашнинг назарий – тарихий асослари 1.1. Педагогик технологияларнинг жамият учун зарурияти, тушунчаси, моҳияти, ривожланиш тарихи. Ўзининг мустақил ижтимоий -иқтисодий ривожланиш йўлини танлаб олган Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасини ҳам миллий ривожланишнинг истиқболли йўналишларидан бирига айлантирди. “Шуни унитмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда,халкимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандаларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишга боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она,устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур.Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда,фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш- таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим” 3 . Педагогик технология тушунчаси қамрови кенг, серқирра тушунча бўлиб, инсон имкониятларини самарали ривожлантириш амалиётига хизмат қилади. Педагогик фаолиятнинг мазмуни,мақсад ва вазифалари, восита ва методлари, шакллари давр талабига кўра кенгайиб, такомиллашиб бормокда. Бу соҳа ҳозирги замон жамиятимиз тараққиёти кўзда тутган таълим мақсадларини тўлиқ амалга ошириш имконини берувчи яхлит тизимга, яъни технологияга амал қила бошлади. Таълим тизимида ўкув жараёнларини педагогик технологиялар асосида фаол янгилаш (инновация), ташкиллаш муаммосининг долзарблиги бир катор сабаблар билан тушунтирилади: 1.Таълим назарияси парадигмасининг ўзгариши 4 (билим беришга 2 И.А.Каримов.Юксак маънавият -енгилмас куч. -Т.:”Маънавият, 2008.61 бет. 3 "парадигма" — (намуна, ўрнак) турли назарий йўналишлар" "Педагогик атамалар".,Т.:"Фан",2008й,92 бет 16 қаратилганликдан гуманитар йўналишга ўтилиши) бутун ўқитиш тизимини (мақсад, мазмун, восита, метод, шакллар) қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Шу боис, таълимнинг янги концепцияси тамойилларини акс эттирувчи замонавий педагогик технологияларни эгаллаш масаласи кескин кўйилмокда. 2.Педагогик технологияларни эгаллаш муаммоларининг педагогик таълим муассасалари дастурларида ҳозиргача ҳам етарли даражада акс этмаганлигида. Илмий тушунча сифатида ва кўлланишига кўра бу атама республикамиз ва ҳориж адабиётларида кўплаб таърифларга эга. Кейинги ўн йил ичида яратилган педагогикага қаратилган адабиётларда “Педагогик технология”, ”Янги педагогик технология”, “Илғор педагогик технология”, ”Прогрессив педагогик технология”, “ўқитиш технологияси”, “маълумот технологияси” каби хилма-хил кўринишларини учратиш мумкин. Биз у ўринда ушбу атамага кўплаб ўзбек ва ҳориж олимлари томонидан берилган таърифларнинг баъзиларида тўхашни лозим топдик. Ўзбек педагог олимлари Н.С.Сайидахмедов ва С.А.Абдураҳимов бу тушунчага қуйидаги таъриф берадилар :”ПТ -бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш(тарбия) воситалари ёрдамида таълим-тарбия олувчиларга муайян шароитда ва маълум кетма-кетликда таъсир кўрсатиши ва акс таъсир маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларини интенсив шакллантиришни кафолатлаш жараёнидир” 5 Кўринадики, бу таъриф педагогик технология тушунчасини технологик жараён сифатида изоҳлайди. Республикамизда олимлари, Б.Зиёмухамедов ва М.Тожиевлар педагогик технологияларнинг мазмун ва моҳияти, илмий асослари ҳақида фикр юритар эканлар,:” ....педагогик технология юз фоиз мажмули ёндошув тамойилидан келиб чиқиб, тўлалигича, унинг тамойиллари ва қоидаларига бўйсунади” деб таъкидлайдилар. Мажму деганда эса олимлар, ўзаро функционал(янги хусусиятни яратувчи) алоқадорликда бўлиб, бир 17 бутунликни ташкил қилувчи қисмлар бирикмаси тушунилишини,ҳар қандай мажму икки ва ундан ортиқ қисмлардан ташкил топиш,айни вақтда ўзи ҳам ўзидан юқори поғонадаги мажмуга қисм бўлиб кириши,унинг қисмлари ҳам бир поғона пастдаги мажмулар ҳисобланиши,бу ҳодиса чексиз давом этиб, поғонадорлик(иерархия) хусусиятига эга бўлишини таъминлашини исботлайдилар. Ўзбекистонлик олим Б.Л.Фаберман педагогик технологияга қуйидагича таъриф беради: “Педагогик технология-таълим жараёнига янгича(инновацион) ёндошувбўлиб, педагогикада ижтимоий-мухандислик онг ифодасидир. У педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт холга солиб,унинг оптимал лойихасини тузиб чикшп билан боғлиқ ижтимоий ҳодисадир”. В.П.Беспалько,М.А.Чошанов ,В.А.Сластёнин, Т.Сакомото сингари бир гуруҳ ҳорижий олимлар педагогик технология - бу маълум бир алгоритмга, программага, тизимга, педагогик жараён иштирокчиларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракатига асосланган коммуникация жараёни (ўқув вазифасини бажариш усуллари,модели,техникаси), деб ҳисоблайдилар. Россиялик олим,академик В.П.Беспалько ушбу педогогик янгиликни ўқитиш жараёнига татбиқ этиш йўлларини илмий асослаган ҳолда бу тушунчага қўйидагича таъриф беради: “Педагогик технология - бу ўкитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёни лойиҳасидир”. М.Чошановнинг таърифига кўра:”Таълим технологияси - дидактик тизимнинг таркибий жараёнли қисми” И.Я.Ларнернинг фикрига кўра: ”ПТ-ўқувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли англаб олинадиган аниқланган мақсадни ифодалайди”. Замонавий педагогикада таниқли рус олими Г.К.Селевко “педагогик технология”ни фан сифатида эътироф этади ва шундай дейди: “Педагогик 18 технология ўқитишнинг бирмунча оқилона йўлларини тадқиқ қилувчи фан сифатида ҳам таълимда қўлланадиган усуллар, принциплар ва регулятивлар сифатида ҳам, реал ўқитиш жараёни сифатида ҳам мавжуддир.” 5 Олимнинг таъкидлашича, педагогик технология”тушунчаси таълим амалиётида уч иерархик (поғона)даражада ишлатилади: умумпедагогик(умумдидактик) даража: умумпедагогик технология маълум минтақада, ўкув юртида, маълум ўқитиш босқичида яхлит таълим жараёнини тавсифлайди; хусусий методик (предметли) даража: хусусий предметли (масалан, мусиқа,Б.Д.) педагогик технология “хусусий методика” маъносида қўлланади, яъни таълим ва тарбиянинг аниқ мазмунини жорий этиш методлари ва воситалари йигиндиси сифатида бир предмет,синф,ўқитувчи доирасида қўлланади; локал(модулли)даража: локал технология ўзида ўқув- тарбиявий жараённинг айрим қисмларини,хусусий дидактик ва тарбиявий масалалар ечимини ўзида мужассамлантиради(алоҳида фаолият турлари технологияси, тушунчаларини шакллантириш, алоҳида шахс сифатларини тарбиялаш, дарс технологияси ва бошқа). Ҳориж мамлакатларида берилган тарифларга ҳам эътибор қаратдик. Мисол қилиб япон педагог олими Т.Сакомото таърифини келтириш мумкин: ” Педагогик технология -бу мажмуали фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошкача килиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуага келтиришдир”. Инсонпарвар ва тараққийпарвар ташкилот ЮНЕСКО бу тушунчага қуйидагича таъриф беради: “Педагогик технология - бу билим бериш ва уни эгаллашда техника ва инсон ресурсларини ўзаро узвий ҳолда кўриб,бутун таълим жараёнини лойиҳалашда ва амалда кўллашда мажму ёндошув тамойилидан фойдаланишдир”. Келтирилган таърифларни таққослаш шуни кўрсатадики, бу таърифлар бир-бирига қисман яқин бўлса ҳам, уларда қўйилган маъно урғулари турлича. 19 Россия ва бир қанча ўзбек олимларидан фарқли равишда, Т.Сакомото ва ЮНЕСКО (ўзбекистонлик Б.Зиёмухамедов ва М.Тожиевлар) таърифларида мажмули ёндошувга алоҳида урғу берилади.Кўпгина таърифларда ушбу тушунчага педагогиг, психологик, дидактик, ташкилий, ижтимоий ва ҳ.к. ёндошув йўналишларини кўриш мумкин. Юкорида келтирилган таърифларни умумлаштирган ҳолда, айтиш мумкинки, педагогик технологиялар- ўқув жараёнини лойиҳалашга, унинг эгилувчан характерда бўлишига,таълим жараёнини ташкил этишда ўқув мақсадларининг аниқ бўлиши,якуний натижаларнинг кафолатланишига каратилган. Таълим методлари, усуллари, йўллари ва тарбия воситалари йиғиндиси сифатида ҳам қаралаётган 63 (педагогик технологиялар жараёнида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчи мустақил билим олади, ўрганади, ўзлаштиради.. Замонавий педагогик технологияларнинг дунё миқёсида таълим- тарбия жараёнига кириб келиш босқичлари маълум бир тарихий муддат ичида кечди. Ривожланган мамлакатларда таълим технологиялари ва унинг муаммолари устида тадқиқотлар олиб борилди. 30-йилларда ўқув машгулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга ёрдам берувчи усул ва воситалар йигиндиси сифатида қаралувчи “педагогик технология” тушунчаси махсус адабиётларда пайдо бўлди. 40-50 йилларда ўкув жараёнига техник воситаларни киритиш, кўргазмали қуроллар ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш даври бошланди. XX асрнинг 60 йилларида бу тушунча ҳориж мамлакатлари педагогик нашрларида кенг муҳокамага тортилди. Таълим олувчилар томонидан назарий билимларнинг ўзлаштирилиш эҳтимолини олдиндан ташҳислаш, таълимнинг самарадорлигини ошириш, якуний натижаларни ўрганиш,таҳлил қилиш муаммолари шу даврларда чоп этила бошланган журналларда чиқа 6 Ж.Ғ.Йўлдошев, С.А.Усмонов. “Замонавий педагогик технологияларни амалаётга жорий қилиш” қўлланмаси, Т:..2008, 47.бет. 20 бошлади: 1961 йилидан АҚШда”Педагогик технология”, 1964 йилда Англияда “Педагогик технология ва дастурли таълим” Японияда 1965 йилдан “Педагогик технология”, 1971 йилда худди шу номда Италияда ҳам журнал чиқарила бошланди. 70-йиллардан бошлаб ривожланган мамлакатларда бу муаммоларни ҳал этиш учун махсус ташкилотлар тузила бошланди. Мисол учун, Англияда педагогик технология Миллий Кенгаши, АҚШда Таълим Коммуникацияси Ассоциацияси фаолият кўрсата бошлади. Японияда бу муаммо билан тўртта илмий жамият шуғулланмокда. 70-йилларда таълимнинг ушбу муаммоларига қаратилган халқаро конференциялар ўтказилиши бу йўналишга бўлган ниҳоятда катта эътиборни кўрсатади. 1966 йилдан бошлаб ҳар йили Англияда шундай халқаро анжуман ўтказилиб келинади. 1973 йилда Венгрияда “Ўқиш технологияси Давлат Маркази” бевосита ЮНЕСКО ташаббуси ва дастури асосида ташкил этилди. XX асрнинг 80 йилларида педагогик технологияларнинг моҳиятини аниқ тушуниш ва белгилашга уринишлар давом эттирилди. Бу соҳа Россия олимларининг ҳам эътиборини тортди. Педагогик технологияларни ўқув жараёнига олиб кириш зарурлигини ҳис этган олимлар Россияда муаммонинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқот эта бошладилар. Академик В.П.Беспальконинг 1989 йили нашр этилган “Слагаемые педагогической технологии” китоби бу соҳадаги йирик асар ҳисобланади. Ўзбекистонга бу ғоялар 15-20 йил кечикиб келганлигининг сабабларидан бири, шўролар даври тузумида бошқа соҳалар каби педагогика ҳам коммунистик мафкурага ўралганлиги, унда илгор ғоялар, жумладан, педагогик технология буржуа ғояси сифатида рад этилганлиги эди. Республикамиз Мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ бу муаммога қўл урилди. 1993 йилда “Халқ таълими” журналида чоп этилган “Ўқитувчининг педагогик тизимдаги фаолияти” мақоласида биринчи 21 маротаба “Педагогик технологиялар” тушунчаси, моҳияти, унинг таърифи, маълум педагогик тизим доирасидаги талқини ёритилди. Педагогик технологиялар таркибий тузилиши - концептуал асос, мазмуний қисм (ўкитиш мақсади, ўқув-методикаси мазмуни) ҳамда процессуал қисмлардан (ўкув жараёнини ташкиллаш, ўқувчилар ўқув фаолиятларининг метод ва шакллари,ўқитувчи фаолиятининг метод ва шакллари, ўкитиш натижаларини баҳолаш ва бошк.) иборат. Педагогик технологиянинг концептуал асоси сифатида педагогик ёндошувлардан бири: шахсга йўналтирилган, дастурли, ривожлантирувчи таълим ва ҳ.к. чиқиши мумкин. Танлаб олинган педагогик ёндошув пед.технологиянинг мақсадлари, мазмуни ҳамда усул, восита, метод ва шаклларини белгилайди. Таълим технологияси - мажмули(системали) категория бўлиб,унинг таркибий қисмларини қуйидагилар ҳосил қилади: -таълим мақсади; -таълим мазмуни, -педагогик ўзаро ҳаракат воситалари; -ўқув жараённи ташкил этиш; -ўқувчи, ўқитувчи; -фаолият натижаси. Педагогик технологияларни ўзлаштириш муаммолари республикамиз олимларидан Н.Азизходжаева, Л.Голиш, Б.Зиёмухамедов, М.Очилов, Н.Сайидахмедов, У.Толипов, Л.В.Перегудова, Б.Фаберман ва бошқ; ҳорижий олимлардан Б.Блум, Р.Тайлер, Н.Г.1Цуркова, М.Кларин, В.П.Беспалькова кўпгина бошқа олимларнинг илмий ишларида етарлича кенг ёритилган. Таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистоннинг етакчи олимлари илмий асосланган ҳамда республикамизнинг ижтимоий педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини тадбиқ этиш ишларини амалга оширмоқдалар. Бу ўринда “педагогик технология” тушунчасига аниқлик киритиш 22 лозим. Бу сўз техника тараққиёти билан боглиқ ҳолда фанга 1872 йилда кириб келган ва икки юнонча сўздан - технос”(1еhспе)-санъат, ҳунар ва “логос”(1оgоs) - фан сўзларидан ташкил топиб, “ҳунар фани” маъносини англатади. Бугунги Мустакил давлатимиз тараққиёти йўлларини таъминлашга хизмат килувчи “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да илғор педагогик технологияларни ўрганиб,уларни ўқув муассасаларига олиб кириш зарурияти уқтирилди ва унга миллий дастурни рўёбга чиқаришнинг энг катта омили сифатида қаралмоқда. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling