Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


гуруҳга — Сиз композиторсиз. Кир образини қандай мусиқа  билан тасвирлаган бўлардингиз?


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

 
3 гуруҳга — Сиз композиторсиз. Кир образини қандай мусиқа 
билан тасвирлаган бўлардингиз? 
 
4 гуруҳга—Сиз балеронсиз. Кир образини қандай ҳаракатлар 
орқали ифодалаб берардингиз?
3 босқич — ҳар бир гуруҳ ўз вазифаси бўйича тайёргарлик 
бошлайди(уларга 4 минут вақт ажратилади).Жавоб тайёрлаш ҳар бир 
гуруҳдан мусиқий-ҳаётий тажрибага,тусиқий тасаввурга таянишни тақозо 
этади. 
4 босқич — ҳар бир гуруҳ сардори тайёрланган жавобларини ҳимоя 
қилади (илова № ). Ҳимоя вақтида гуруҳ аъзолари ўқувчилар саволларига 
жавоб бериши ёки ўз вариантларида қолиши мумкин.
5 босқич—Ўқитувчи бажарилган ишлар учун миннатдорчилик 
билдирди. 
Дарснинг тўртинчи бўлимида ўқитувчи “Тўмарис” балетидан 
мусиқий лавҳаларни қўйиб эшиттирди(“Тўмарис” балетидан, 1-парда.: 
Тўмариснинг илк кўриниши, ва 1-парда.:”Ёвуз Кир” мусиқаси ва бошқ.). —13 
минут. 
Юқорида кўрилган технология ва методлар билан олиб борилган 
жараёнда ўқувчилар Тўмарис ва Кир образларини турлича талқин этган 
эдилар.Аммо мусиқа уларнинг тасаввуридан бошқачароқ эканлигининг 
гувоҳи бўлдилар( илова № ) Ўқитувчи мусиқа тинглашдан сўнг бадиий – 
педагогик таҳлил, мунозара, баҳс методлари асосида ўқувчиларда мусиқий 
таассурот ва мусиқий тажрибаларни, мусиқий билимларни кенгайтиради. 
Бундай дарслар ўқувчиларда ижодий фикрлаш, янги билимлар тўплаш, 
мусиқий дид, асарга бадиий баҳо бера олиш уқувининг ривожланишига, 
композитор тингловчига етказмоқчи бўлган чуқур мусиқий ғояларини 
тушунишга олиб келади.


60
Шундай қилиб, мусиқа дарсларига педагогик технологияларни жорий 
қилиш 5-синф ўқувчиларида мустаҳкам мусиқий тасаввур,билим,тушунча ва 
малакаларни ўстиради ва бунинг натижасида ўқитиш самарадорлиги ошади. 
Экспериментал иш натижаларининг таҳлили бобнинг кейинги 
бўлимида келтирилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling