55
ўзгартиришга ёрдам берувчи махсус
услубий ишланмаларни ишлаб
чиқишга қаратилди.
Тажриба – синов ишлари асосан III-чорак давомида, яъни 5-синф
ўқувчиларининг, йирик саҳнавий мусиқа асарлари балет,
драма ва
комедиялар билан танишиш даврида олиб борилди. Тажрибалар қуйидаги
тарзда ўтказилди.
Тажриба ишларимизнинг бошланғич босқичида биз назорат ва
тажриба синфларидаги ўқувчиларнинг умумий мусиқий савиялари
даражаларини аниқлаб олдик. Бу босқич ўқувчиларнинг саҳнавий мусиқа
асарлари драматургияси, асосий қаҳрамонлар мусиқа образларини англаш
идроклари етарлича ривожланмаганлиги, уларнинг мусиқий, ҳиссий
тажрибалари кам эканлигини кўрсатади ва уларнинг мусиқий
билимлари,
савияларини қуйидагича белгилашга имкон берди:
мусиқа санъати ва маданиятига бўлган қизиқишнинг етарлича
эмаслиги;
мусиқий асарлар, жанр ва услубларни идрок этишдаги
тажриба,билим ва малакаларнинг ривожланмаганлиги;
қўйилган
саволларга жавоб бериш, таҳлил қилишда эркинлик
етишмаслиги.
Шу билан бирга тадқиқотда ўқув жараёни учун ижобий бўлган бир
қатор хислатлар ҳам аниқланди.Улар – ўқувчиларда ўқитувчи раҳбарлигида
янги мусиқа асарларини ўрганишга, саҳнавий мусиқа асарлари тили ва ифода
воситларини билишга интилиш; анча жиддий бўлган
масалалар устида
ишлаш, ҳажм жиҳатдан каттароқ мусиқани ҳам эшитишга куч борлиги;
болаларда фикрлаш,мустақил мушоҳада этиш,таққослаш,изланиш қобилияти
борлиги.
Тадқиқотда қийинчиликлар ҳам кўзга ташланди.Бу қийинчиликлар :
ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва лўнда ифода эта олмасликлари,бир
тушунчани иккинчиси билан боғлай олмасликлари ва мусиқа ҳақидаги
билимларининг тарқоқлигидир.