Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи – таҳлилий- умумлаштирувчи босқич Тажриба –синов ишлари мазмуни Методлар
Иккинчи – шакллантирувчи босқич
Тажриба –синов ишлари мазмуни Методлар 1. 5 синф мусиқа дарсларида пед.технологияларни қўллаш асосида таълим самарадорлигини ошириш моделларини синовдан ўтказиш; 2.Умумтаълим мактаблари ишларига методик таъминотни жорий қилиш; 3.Дарс шароитида турли педагогик технологияларни қўллаш; 4. Мусиқа дарсларида пед.технологияларни қўллаш асосида таълим самарадорлигининг ўсишини кўрсатувчи педагогик шарт- шароитлар мажмуасини тажрибавий текширилиши. – педагогик технологиялар асосида мусиқа ўқитш самарадорлигининиг ошганлигини кўрсатувчи диагностика методлари; – анкеталаш; – тестлаш; – кузатув; – эксперимент натижаларини ишлаб чиқишнинг статистик методлари. 51 Учинчи – таҳлилий- умумлаштирувчи босқич Тажриба –синов ишлари мазмуни Методлар 1.Эксперимент натижаларини диссертация ҳолига келтириш; 2.Тадқиқотнинг эксперимент материалларини англаш ва талқин қилиш; 3.Тажриба-синов ишларини ўтказиш хулосаларини ёзма шаклга келтириш. –материалларни таҳлил қилиш,синтезлаш,умумлаштириш; – эксперимент натижаларини математик ва статистик методлар ёрдамида қайта ишлаш; – ижобий натижаларни ўқув- тарбиявий жараёнга жорий қилиш. Таъкидловчи боқичда 5-синф мусиқа дарсларида педагогик технологияларнинг қўлланиши бўйича умумтаълим мактаблари иш тажрибаларини ўрганилди. Бунда Тошкент шаҳридаги 6 мактабда мусиқа ва бошқа дарсларда педагогик технологиялар қўлланган дарслар кузатилди ва олинган маълумотлар таҳлил қилинди. Маълумотлар,ўқитувчилар билан ўтказилган суҳбатлар таҳлили кўрсатишича кўпгина мактаблар мусиқа дарсларида педагогик технологияларнинг қўлланиши эпизодик тарзда кечмоқда. Бунга асосий сабаб замонавий дастур ва ишланмаларнинг, талаб даражасидаги ўқув воситаларининг етарли эмаслиги, мусиқа дарсларининг ҳафтада бир соатни ташкил қилиши,баъзи мусиқа ўқитувчиларининг педагогик технологиялар назарияси,амалиёти ҳақидаги билимларининг етарли эмаслигида ва бунинг натижасида мусиқачи- ўқитувчиларнинг педагогик технологияларни жорий қилишдаги қийинчиликлари ҳозирги даврда мусиқа таълимида педагогик технологияларни қўллаш асосида ўқитиш самарадорлигини пасайтирувчи асосий омиллар бўлиб қолмоқда. Бу масала ўрта синфларда, яъни ўқувчиларнинг мусиқа санъатини онгли идрок этиш ва билишлари,мусиқий асарни бадиий оҳанг ва мантиқий жиҳатдан хотирада турғун сақлай олиш хусусиятлари кенгайган даврда, айниқса, долзарб. Тажриба ишларимизни биз Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги №.191-сонли умумтаълим мактабининг 5-синфларида 2012 – 2013 йилда олиб бордик. 52 Таъкидловчи боқичда экспериментал ва назорат синфларини танлаш; экспериментга жалб этилган ўқитувчилар фаолиятини тайёрлаш ва муқобиллаштириш; 5 синфда мусиқа ўқитишнинг бошланғич самарадорлиги даражасини диагностика қилиш; тажриба – синов ишларини режалаштириш ва ташкиллаштиришни каби ишлар ўтказилди. Тажрибаларни олиб бориш учун иккита гуруҳ: 5 “А” ва 5 “Б” синф – назорат(32 та ўқувчи) ва экспериментал (30 та ўқувчи) синфлари ажратиб олинди. Экспериментда қатнашиш учун ўқитувчилар ҳам таклиф қилинди. Эксперимент ишлари маълум бир кўрсаткич ва даражаларни ишлаб чиқишга асосланди. Биз даражали ёндошувни ўқувчиларнинг бир сифат даражасидан бошқасига – мураккабига ўтиш имконияти учун танладик. Бу кўрсаткич ва даражалар мезони биргаликда педагогик технологиялар асосида ўтилган мусиқа дарсларининг самарадорлигини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Шуни таъкидлаш лозимки, 5- синфгача бўлган даврда мусиқа дарслари дастурида йирик шаклдаги мусиқа жанрлари, саҳнавий мусиқа асарлари ҳақида билим берилиши кўзда тутилмаган. Шунга қарамасдан биз ўз экспериментал ишларимизни ўқувчиларнинг дастлабки мусиқий савияларини ўрганиб чиқишни лозим топдик. Биринчи – таъкидловчи босқичда иккала синф ўқувчиларнинг умумий мусиқий эрудициялари, йирик шаклдаги мусиқа саҳна асарлари ҳақидаги тушунча ва тасаввурлари савиясини аниқлаш мақсадида диагностика методидан фойдаланган ҳолда уларга анкета саволлари билан мурожаат қилдик. Анкета №1 1.Саҳнавий мусиқа асарига қандай томошалар киради? 2.Шаҳримизда қандай мусиқали театрлар бор? Уларга борганмисиз? 3.Йирик шаклдаги мусиқа асарларига қандай асарлар киради? 3.Балет қандай мусиқа асари жанрига киради? 4. Композиторлар яратган қандай саҳна асарларини биласиз? 53 5.Балет ва опера бир-биридан нима билан фарқ қилади? Ўқувчиларнинг дастлабки мусиқий савияларини кўрсатувчи баҳолаш мезонинг уч хил даражаси белгиланди ва бу мезонлар қуйидагича: Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling