Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


- чорак мавзуси “ Опера санъати ва ўзбек мусиқасида опера


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

4- чорак мавзуси “ Опера санъати ва ўзбек мусиқасида опера
жанри” деб аталади. Опера санъати, жаҳон опера санъатида Дж. Верди 
ижодининг ўрни ва аҳамияти; В.А.Моцарт, Ж.Бизе, П.Чайковский, 
Н.Римский - Корсаков каби улуғ композиторларнинг опералари; 
М.Ашрафийнинг ўзбек мусиқаси ривожидаги ўрни; С.Юдаковнинг 
“Майсаранинг иши” операси, унинг яратилиш тарихи, ўрни ва аҳамияти; 
болалар учун опералар; замонавий бастакорлик ижодининг маданий 
ривожланишимиздаги ўрни каби дарс мавзулари ўқитиш мазмунини
ташкил этади. 
Юқорида келтирилган дарслар ўқув мазмуни кўрсатишича, 5-
синф дастури анча жиддий ва мураккаб асарларни тинглаш ва идрок
этишни назарда тутади. Дарс жараёнида ўқитувчи томонидан 
қўлланадиган методлар асосан ўқувчиларда мусиқий идрок, бадиий
тафаккур, мусиқий тасаввур, дидни ўстириш, асарга ўз муносабатини сўз
орқали кўрсатиш, мусиқий асарларга баҳо бериш қобилиятларини
ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим.
Ўқувчиларда мусиқий идрокни ривожлантиришда саҳнавий мусиқа 
асарлари – опера, балет, мусиқали драма ва комедия, болалар учун яратилган 
мусиқали эртак тамошалар муҳим ўрин тутади (илова3). Йирик саҳна 
асарларини тинглаган ўқувчилар образларни таққослашни, салбий ва ижобий 
образларнинг ўзаро курашини ва бўлаётган ўзгарувчанликни тасаввур 
этишни англаши лозим. 


40
2.2 
5-синф “Мусиқа маданияти” дарслари мазмунини ўзлаштиришга 
педагогик технология асосидаги ёндошув 
 
Ўз мусиқий фаолиятини дастур асосида амалга оширишга тайёрланаётган 
бўлажак мусиқа ўқитувчилари мусиқа чолғу асбобларини яхши чалиши, 
ифодали 
қўшиқ 
айтишни 
билиши 
,мактаб 
мусиқа 
репертуарини 
ўрганиши,ўзбек мусиқа тарихи,жаҳон мусиқаси тарихи каби қатор мусиқий 
фанлар бўйича пухта билим ва малакаларга эга бўлиши назарда тутилади. 
Мусиқа саводига эга бўлмаган ҳам ёқимли ашула айта олиши,ҳатто 
мусиқа асбобида чалишни ҳам эплайдилар. Аммо мусиқа ўқитувчисининг 
касбий фаолияти кўпинча нотаниш,янги мусиқа асарларини ўзлаштириш ва 
ўргатишни талаб этади. Шу нуқтаи назардан ўқитувчи мусиқа ёзуви ва унинг 
назарий қонуниятларини пухта билиши шарт. Шу билан бирга таълим 
жараёнларига янгича ёндошиш, педагогик технологиялардан унумли ҳамда 
ўринли фойдаланиш зарурдир. 
Замонавий педагогик технологияни амалда қўллаш жиддий жараён 
бўлиб,ўқитувчидан катта маҳорат ва малака талаб этади. Хусусан,ўқувчининг 
тарбияланганлик даражаси ва руҳий ҳолатини билиш,ўқувчилар жамоаси ёш 
хусусиятларига мос тарзда ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида 
диагностика қилиш лозим. Педагогнинг касб қобилияти,фаолиятнинг ўзига 
хос хусусиятлари шу жараёнда тўла намоён бўлади. 
Ўқувчининг мукаммал таълим ва тарбия олиши учун нималарга 
эътибор бериш карак, ўқувчи шахсида комил инсоннинг таркиб топишида 
қандай қонуният ва тамойилларга амал қилинади, қайси метод ва 
технологиялар самара беради, таълим мазмуни нималарни ўз ичига олиши 
керак, қандай воситалардан фойдаланиш мумкин каби хилма – хил 
саволларга педагогик технология асосидаги ёндошув аниқ жавоб бера олади. 
Педагогик технология турлича таърифланаётган бўлса–да, унинг 
моҳиятини ўқув жараёнини ҳар томонлама мукаммал лойиҳалаштириш,аниқ 
мақсадлар қўйиш ва уларга гаровли эришиш, режалаштирилаётган натижани 


41
амалга ошириш имконини бервчи узвий боғланган компонентлар мажмуи деб 
тушуниш мумкин. 
Қуйидаги учта психологик тамойиллар педагогик технологияни амалга 
оширишда қўлланиши зарур: 
1. Ўқувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятлари таҳлили. 
2. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида таҳсил ва таълим муносабатлари 
тизимини шакллантиришга эришиш. 
3. Таълим 
жараёнида 
қўлланилаётган 
услубнинг 
таълим 
ривожланишини таъминлаши. 
Ушбу 
психологик 
тамойиллар ўқувчиларнинг билимларни эгаллаш 
классификациясини кўрсатади. Таълим бериш жараёнида ўқитувчи нимага 
диққат қилиши лозимлигини уқтиради. Зеро, баъзи ўқувчилар билимларни 
маъруза тинглаш орқали ўзлаштириш қобилиятига эга тоифага мансуб. 
Баъзилари эса китобни мустақил ўқиш орқали фанни эгаллаш хусусиятига 
эга. Учинчи тоифа ўқувчи ўқитувчининг рағбатлантириши “яширин” шахсий 
қизиқишларини уйғотиши туфайли яхши таҳсил олиб,билимлар эгаллайди. 
Психологик тамойилларга амал қилиш ўқувчида ҳозирги замон 
талабларига жавоб берувчи эврестик тафаккур қилишга, мустақил 
фикрлашга, унинг шахсида ижодийликни ривожланишига асос бўлади. 
Шахсни ҳар жиҳатдан баркамол тарбиялашдек мақсадга эришишнинг етакчи 
омиллари ҳам аслида худди шулардир.
Дарсларда йирик шаклдаги асарларни ўрганиш, идрок этишда 
ўсмирлар томонидан мусиқа асарининг фақат “матни” эмас, балки мусиқани 
яратган ижодкорни кўра олишни, мусиқий асарнинг ички интонацион 
хусусиятини ҳис эта олишга туртки бўлувчи методлар қўлланиши замон 
талаби бўлиб қолмоқда.
“Мусиқа ҳақида фикр юритиш методи” – ўқувчиларнинг маънавий 
қадриятларни шахсан, якка ҳолда ўзлаштиришларига қаратилган. Бу метод 
мусиқа ёрдамида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммо танлаш ва унинг 
ечими ўқувчилар томонидан ҳал этилишини назарда тутади. Муаммо 


42
сифатида қуйидаги мавзулар келтирилиши мумкин: “Менинг ҳаётимда енгил 
ва жиддий мусиқанинг ўрни”; “Замонавий ёшлар қандай мусиқани 
ёқтирадилар ва нима учун?”; “Инсонинг мусиқа маданияти қандай намоён 
бўлади?”; “Ўзбек ёшларига Европа классик мусиқаси керакми?”; “Эстрада 
ёшлар ҳаётида ижобий аҳамиятга эгами?” ва ҳ.к. 
“Мусиқий умумлаштирув методи” – ўқувчилар томонидан 
мусиқа ҳақида чорак мавзулари асосида “таянч билимлар” ўзлаштирилишига 
қаратилган. Масалан, 5-синф 3-чорагида балет жанри бўйича – “мусиқа ва 
ҳаракат уйғунлиги”, “бадиий пластик ҳаракат”, “саҳна асари”, “мусиқий 
драматургия”, “Ўзбекистон композиторларининг балет асарлари” лар таянч 
тушунчалар мажмуасини ҳосил қилиш мумкин. 
“Бадиий контекст яратиш методи” ўқувчилар мусиқа маданиятини 
ривожлантиришда маълум бир давр мусиқаси чегараларидан “чиқиш” га, 
яъни бошқа санъатлар, тарих, табиат, ҳаётий ҳолат ва образларга мурожаат 
қилишга асосланган, дарсда бой бадиий муҳит яратишга қаратилган. 
Масалан, М.Бафоевнинг 4-симфонияси “Моварауннахр” ни ўрганишда 
Навоий даврининг маданияти, сиёсий муҳити, тарихий воқеаларига таяниш 
орқали амалга оширилади.
“Ҳаётий ассоциациялар методи” – юқоридаги методга яқин туради. Бу 
метод ўқувчиларда мусиқий асар қаҳрамонининг ҳолатига яқин бўлган 
алоҳида эмоционал туйғулар уйғотишга қаратилган. Бундай ҳолат суҳбат 
ёрдамида, ноанъанавий дарс шаклида олиб борилади. Масалан, 5-синфда 
У.Мусаевнинг “Тўмарис” балетини ўрганишда, С.Юдаковнинг “Майсаранинг 
иши” операсидаги қаҳрамонларининг мусиқий қиёфасини ўрганишда 
қўлланилади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling