Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


II боб. Умумтаълим мактаблари мусиқа таълимида ўқув фани ва


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

II боб. Умумтаълим мактаблари мусиқа таълимида ўқув фани ва 
уни ўқитишнинг ўзига хослигининг таҳлили 
2.1. 5- синф ўқувчиларнинг психо- физиологик хусусиятлари ва мусиқа
дарслари мазмуни
Мусиқа санъати инсон тафаккурининг алоҳида маҳсули бўлиб, унинг 
мазмун ва моҳияти асар билан бевосита мулоқатда, яъни унинг жарангловчи 
оҳангини ўзлаштириш жараёнидагина намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан 
замонавий мусиқий таълим ўсмирларда мусиқа ва мусиқа ҳақидаги 
билимлар, йирик шаклдаги мусиқа асарларини ҳиссий онгли идрок этиш 
малакаларини шакллантириш, ҳиссий ва мусиқий тажрибаларни бойитиш
дунёқарашни кенгайтириш масалаларига катта аҳамият бермоқда. 
5-синфда ўқувчилар ҳаётий тажрибаси, фанларга қизиқиши, ўзининг 
севган машғулоти мавжудлиги билан фарқ қилади. Уларда абстракт фикрлаш 
бирмунча ривожланганлиги сабабли кўргазмали идрокдан кўра, сўз орқали 
мантиқий идрок қобилиятлари ривожлана бошлайди. Бу эса мусиқани расм 
ва доскага қуруқ нота ёзуви билан эмас, балки унинг аввал моҳиятини обдон 
тушунтириб, мусиқанинг ўзини онгли эшитиб, бадиий завқ билан идрок 
этишга интилиши лозимлиги талаб этилади. 
Болаларда диққат-эътибор ҳам анча турғунлашган бўлади, улар анча 
жиддий бўлган масалалар устида фирклаш, ҳажм жиҳатдан каттароқ 
мусиқани ҳам эшитишга қодир бўладилар. Болаларда фикрлаш, мустақил 
мушоҳада этиш, таққослаш, изланиш қобилияти ҳам анча ривожланган 
бўлади. 
5-синфда ўқувчиларни мусиқий-эстетик тарбиялаш “ мусиқа 
маданияти” дарслари олдига янги вазифалар қўяди. 5- синф ўқув
дастурининг ўзлаштирилиши учун ўқитувчи болаларнинг умумий мусиқий
тайёргарлиги, билими ва малакалар даражасини аниқлайди.
Бу даврда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган бир қатор
хусусиятлар кўзга ташланади: 
- бу ёшдаги болалар бирмунча таъсирчан; 


36
- организм кучли ривожлана бошлайди
- уларда дид, ҳавас,алоҳида қизиқишлар ривожланади; 
- 11- 12 ёшга келиб болалар овози анчагина кучаяди, ёрқин ва жаранглаб 
чиқади, тембри аниқлашади; 
- бу ёшда ўқувчилар ўз ўқитувчиларига нисбатан танқидий назар билан 
қарайдилар; 
- ўқувчиларда илмий дунёқарашнинг бошланғич кўникмалари шакллана 
бошлайди, шунга кўра ўрганаладиган асарлар жанр, шакл, ҳажм ва бадиий 
мазмун жиҳатидан жиддийлашиб боради. 
Биз 5-синф ўқувчиларининг психологик-физиологик ҳолатларини кузатиб, 
уларни чуқур ўрганишдан бошладик.
5-синфда ўқувчилар юқорида кўрсатилгандек, билим, ҳаётий тажриба, 
фанларга қизиқиши, ўзининг севган машғулоти мавжудлиги билан фарқ 
қилади. Уларда абстракт фикрлаш бирмунча ривожланганлиги сабабли 
кўргазмали идрокдан кўра, сўз орқали мантиқий идрок қобилиятлари 
ривожлана бошлайди. Бу эса мусиқани расм ва доскага қуруқ нота ёзуви 
билан эмас, балки унинг аввал моҳиятини обдон тушунтириб, мусиқанинг 
ўзини онгли эшитиб, бадиий завқ билан идрок этишга интилиши лозимлиги 
талаб этилади. 
Болаларда диққат-эътибор ҳам анча турғунлашган бўлади, улар анча 
жиддий бўлган масалалар устида фирклаш, ҳажм жиҳатдан каттароқ 
мусиқани ҳам эшитишга қодир бўладилар. Болаларда фикрлаш, мустақил 
мушоҳада этиш, таққослаш, изланиш қобилияти ҳам анча ривожланган 
бўлади. 
5- синфда мусиқа маданияти дарслари учун йил мавзуси

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling