Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

 
 
 
 


43
2.3. 5-синф “Мусиқа маданияти” дарсларида балет жанрини ўргатишда   
мусиқий идрок қилиш хусусиятлари 
 
 
Йирик шаклдаги мусиқа асарини, хусусан, балет асарларини идрок 
қилиш 
ўзида 
уч 
муҳим 
томонларни, 
уч 
компонентни 
мужассамлаштиради. 
Биринчидан, балет учун ёзилган мусиқани тинглай олиш, уларда 
образларнинг, воқеъликнинг ифодаланишини ҳис қилиш. 
Иккинчидан, 
балет 
асаридаги 
бадиий 
ҳаракатларнинг 
тасвирчанлигини сеза олиш, ҳаракатларда ифодаланаётган образ ва 
ундаги фикрларни англаб олиш. 
Учинчидан, мусиқа ва ҳаракат ўртасидаги мутаносиблик, 
ўхшашлик ва уйғунликни ҳис қилиб, уларнинг бирлигидан ҳосил бўлган 
юксак санъатни идрок этишдан иборатдир. 
Буни схема орқали қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Балет – бошқа мусиқа асарларидан фарқли ўлароқ, ҳаракатлардаги 
гўзалликни идрок қилиш муҳим ўрин тутади. Образларнинг ички 
кечинмалари, турли инсонга хос ҳаракатлардан келиб чиққан ҳолда 
ифодаланади. Ҳар қандай инсон ҳам бошига оғир ишлар тушганда ўй 
суради. Ўзини қўярга жой топа олмай безовталанади. Оғир 
хасталикдан гавдалари бўшашади ва сўлғин, ҳолсизлик ҳолатларини 
БАЛЕТ 
МУСИҚА 
ҲАРАКАТ, 
МИМИКА 
МУСИҚА ва 
ҲАРАКАТНИНГ 
УЙҒУНЛИГИ 


44
ҳис қилади. Билъакс инсоннинг кўтаринки кайфияти юзларида, 
кўзларида, чеҳрасида нур пайдо бўлганликда сезилади. Ҳаракатлари 
тетиклашади, чаққон, эпчил ва нафис ҳаракат қилади. 
Салбий образларнинг ҳаракатларида қандайдир ғаламислик, 
беўхшовлик, қўполлик ва юзсизлик иллатларини ҳис қилиш мумкин. 
Бунда, одатда, улар икки қўлини баланд кўтариб, ҳамла қилаетган 
чаённинг важоҳатини эслатувчи ҳаракатлар қилади. Катта-катта, қўпол 
қадамлар ташлаб айланма ҳаракатлар қилади.
Ижобий образларнинг ҳаракатларида эса эластиклик, нафислик ва 
латофат сезилиб туради. Ҳаракатларда меҳрибонлик, аяш, ачиниш, 
ҳис-ҳаяжон билан муносабатда бўлиш, айланишларида ҳам қандайдир 
ихчамлик ва гўзаллик элементлари сезилиб туради. 
Агар кульминациясида ижобий ва салбий қаҳрамонларнинг 
тўқнашув ҳолатларида ҳам, инсоний бағрикенглик ва хасислик, 
дағаллик, мунофиқлик ҳаракатларининг ўртасидаги фарқ сезиларли 
даражада бўлади. Аммо бу ҳаракатларнинг ҳаётий ҳолат билан 
бевосита боғланганлигини, ҳар бир нарса инсон табиатидан келиб 
чиқишини ўқувчилар тезда англаб ололмайдилар. 
Балет мусиқасини идрок қилиш ҳам ўзига хос мураккаб жараён 
бўлиб, унинг асосида мусиқани тинглай олиш, унинг мазмунидан 
таъсирланиш, бадиий образларнинг ифода этилишини синчковлик 
билан кузатиб бора олиш қобилиятини ривожлантириш ётади. 
Мусиқа ўзига хос ифода воситаларининг комплекс таъсири остида 
идрок қилинади. Бу компоненталарни қуйидаги схема орқали 
ифодалаш мумкин: 
МУСИҚИЙ ИДРОК 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling