Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

ЛАД, ГАРМОНИК 
ТУЗИЛИШИ 
ТЕМБР 
ТЕМП 


45
Бу компоненталар асарнинг асосий мазмунини ва кайфиятини 
кўтаради. Инсоний кечинмалари ва ҳис-туйғулари билан уларнинг 
бевосита боғлиқлиги мусиқий 
идрокнинг тўлақонли бўлишини 
таъминлайди. 
Маълумки, балет мусиқаси асосан симфоник оркестр билан 
бевосита боғлиқ ҳолда юзага келади. Бунда чолғу созлари орқали 
образларнинг ифодаланишига алоҳида эътибор бериш - балет 
мусиқасини жонли идрок қилишга имкон беради. 
Кўпчилик вазиятларда чолғу созларининг овоз табиатидан келиб 
чиққан ҳолда образлар ва воқеъликни ифодалаш мантиқан тўғри 
натижаларга олиб келади.
Скрипка, альт созлари овози – ижобий образларни тасвирлашда 
айниқса қўл келади. Шунингдек, гобой ва фагот чолғуларида ҳам 
шундай кайфиятлар муваффақиятли тасвирланади. 
Тромбон, мисс чолғу созлари овозлари, катта барабанлар овози 
салбий образларни ифодалашга кўпроқ мос келади.
Воқеъликнинг 
кульминацион 
ҳолатларида 
барча 
чолғу 
созларининг бирдан ҳаракатга келиши, хроматик ҳаракатларнинг 
устунлиги сезиларли даражада бўлиши кўп қўлланилади. 
Шундай 
қилиб, юқорида келтирилган балет мусиқасининг 
специфик 
хусусиятлари, 
қонуниятлари, 
ифода 
воситалари, 
ривожланиш этапларини болаларга ўргатиш, сингдириш, етказиш, 
мусиқа ўқитувчисидан ўз устида ишлашни, билимлар доирасини 
кенгайтиришни, ўқувчиларнинг психологик-физиологик ва мусиқа 
идроки хусусиятларини чуқур билишни ва касбга ижодий ёндошувни 
ҳамда тақозо этади. 
ДИНАМИКА 
МЕТРОРИТМ 


46
II боб бўйича хулосалар. 
Шундай 
қилиб, 
5-синф 
ўқувчиларининг 
психо-физиологик 
ривожланишларининг хусусияти ҳамда бу синфдан ўрта таълим босқичининг 
бошланиши ўқитувчига катта маъсулият юклайди. Шу ўринда таъкидлаш 
жоизки, 2000 йилда барча мактаб предметлари, шу жумладан, мусиқа 
предметидан 
янги 
концепция 
(таълимни 
демократлаштириш, 
индивидуаллаштириш, 
минтақавий 
хусусиятларни 
ҳисобга 
олиш 
тамойиллари) асосида ишлаб чиқилган мусиқа дарслари дастури 
Мусиқа дарслари мазмунига кирувчи йирик шаклдаги мусиқа
асарларини идрок қилиш ўзида уч муҳим томонларни, уч компонентни 
мужассамлаштиради. Биринчидан, жиддий мусиқани тинглай олиш, улардаги 
образларнинг, воқеъликнинг ифодаланишини ҳис қилиш. Иккинчидан
жиддий чолғу ва саҳна асаридаги бадиий тасирчанлигини сеза олиш, уларда 
ифодаланаётган образ ва ундаги фикрларни англаб олиш.Учинчидан, мусиқа 
ва ҳаракат( балет асари бўлса) ўртасидаги мутаносиблик, ўхшашлик ва 
уйғунликни ҳис қилиб, уларнинг бирлигидан ҳосил бўлган юксак санъатни 
идрок этишдан иборатдир.
Замонавий педагогик технологияни амалда қўллаш жиддий жараён ва у 
мусиқа ўқитувчисидан катта маҳорат ва малака талаб этади. Хусусан, 
ўқувчининг тарбияланганлик даражаси ва руҳий ҳолатини билиш,ўқувчилар 
жамоаси ёш хусусиятларига мос тарзда ривожланиш даражасини аниқлаш, 
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида таҳсил ва таълим муносабатлари тизимини 
шакллантиришга эришиш етакчи вазифаларни ҳосил қилади. Бу вазифаларни 
ҳал этишга педагогик технология асосидаги ёндошув аниқ жавоб бера олади. 


47
Педагогнинг касб қобилияти,фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари шу 
жараёнда тўла намоён бўлади.
Ўқувчиларга мусиқа дарсларида йирик саҳнавий асарлар: балет, опера,
мусиқали драма ва комедия, симфонияларини ўргатиш жараёнида йирик 
асарлардаги мусиқий драматургия қонуниятлари ҳақида маълумот бериш, 
замонавий мусиқа шаклларига бўлган қизиқишини уйғотиш ва шу асосда
ўқувчиларда мусиқа маданиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб 
этади. Ўқувчилар асардаги образларни таққослашни, салбий ва ижобий 
образларнинг ўзаро курашини ва бўлаётган ўзгарувчанликни тасаввур 
этишни англашлари лозим.
Уларда 
мусиқий 
қобилиятларни 
ўстириш, 
ижодий 
қобилиятни 
ривожлантириш, мусиқага бўлган қизиқишини янада жонлантириш ва юксак 
бадиий дидни ҳосил қилиш мусиқа таълим-тарбиясининг энг асосий 
вазифасидандир. Бундай асарларнинг( юқорида номлари келтирилган 
тинглаш ва куйлаш учун асарлар) замирида ётган ватанпарварликнинг, 
инсонийликнинг юксак туйғулари, кечинмалар, мардлик, шижоат, яхшилик. 
ҳамкорлик ғоялари ўсмирларни баркамол, маънавий ва юксак маданиятли 
инсон қилиб тарбиялаш вазифасини ҳал этишга хизмат қилади. Бу ўта 
жиддий вазифаларни амалга ошириш жараёнида мусиқа ўқитувчиси илғор 
педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, ролли ўйинлар, тармоқлар, 
муаммоли ҳолатларни ҳосил қилиш, бадиий-педагогик таҳлил “мусиқий 
умумлаштирув методи,бадиий контекст яратиш методи”,Мусиқа 
ҳақида фикр юритиш методи”дан фойдаланиши аниқ педагогик натижалар 
олишни кафолатлайди. 
Йирик 
шаклдаги 
мусиқасининг 
специфик 
хусусиятлари, 
қонуниятлари, 
ривожланиш 
этапларини 
болаларга 
ўргатиш, 
сингдириш, етказиш, мусиқа ўқитувчисидан ўз устида ишлашни, 
билимлар доирасини кенгайтиришни, ўқувчиларнинг психологик-
физиологик хусусиятларини чуқур билиш ва касбга ижодий ёндошувни 
тақозо этади 


48


49

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling