Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Тажриба – синов ишларининг натижалари таҳлили
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
3.3.Тажриба – синов ишларининг натижалари таҳлили. Умумтаълим мактабининг мусиқа таълимида педагогик технологияларни қўллаш асосида мусиқа ўқитиш самарадорлигии ошириш бўйича ўтказган тажриб–синов ишларимиз тадқиқотнинг умумий фаразини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.Ушбу фараз нафақат назарий маълумотларни,балки экспериментал ишларнинг таҳлили ва натижаларини баҳолашни ҳам ўз ичига олди.Эксперимент натижаларини диссертация ҳолига келтириш,тажриба-синов ишларини ўтказиш хулосаларини ёзма шаклга келтириш, тадқиқотнинг эксперимент материалларини англаш ва талқин қилиш галдаги вазифа бўлди. Иш жараёнида қўлланган барча педагогик технология, шакл, метод ва воситалар мусиқа дарсларида таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таркиб топтиришига, ўқувчиларнинг мусиқий билимларни пухта эгаллашини таъминлашига, ўқувчиларда мустақил, эркин фикрлаш ва ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди. Ўқувчиларни жиддий классик мусиқа оламига олиб кирар эканмиз, уларниг ички оламини бойитишга, уларда мусиқий қадриятларга даҳлдорлик ҳиссини таркиб топтиришга олиб келувчи педагогик шарт-шароитлар яратилди. Тадқиқотнинг ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган мақсад ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда ўқув-услубий тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда ўқув жараёнига жорий қилинди. Дарсда қўлланган педагогик технологиялар ҳамда мусиқа ўқитишнинг хусусий методлари билан уйғунлашуви муҳим тамойиллардан бўлди. 61 Тажриб жараёнида йиғилган материаллари таҳлил қилинди,умумлаштирилди, эксперимент натижаларини математик ва статистик методлар ёрдамида қайта ишланди, ижобий натижаларни ўқув- тарбиявий жараёнга жорий қилинди. Синов-тажриба ишлари ниҳоясида ҳам тажриба ишлари олиб борилган синф ўқувчиларга, ҳам назорат синфига анкета саволлари билан мурожаат қилинди ва ўтган дарс давомида бу икки синф ўқувчиларининг идрокидаги бўлган ўзгаришларни аниқлаб олдик. Балет мавзусининг иккала синфда ҳам илгари ўтилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, чорак бошланишида уларнинг бу ҳақдаги билимлари қай даражада эканлигини аниқлашга зарурат йўқ деб билдик. Ўқувчиларнинг мусиқий натижаларини аниқлаш учун тузилган анкета саволлари. 1.Балет жанрини яратишда иштирок этган композиторлардан кимларни биласиз? 2.“Тўмарис” балетининг мазмунини биласизми? 3. Бу балетдаги ижобий ва салбий қаҳрамонларни биласизми? 4. Образларнинг мусиқа садоларида ифодаланиши ҳақида сўзлаб беринг. 5.Образларнинг ҳис-ҳаяжони ва уларнинг фикрлаши ҳақида сўзлаб беринг. Тажриба-синов ишлари натижасида тажриба синфи ва назорат синфи ўқувчиларнинг эришган натижаларни аниқлашдан олдин, эгаллаган билим, ўқув ва кўникмаларнинг уч хил даражасини белгилаб олдик. Ўқувчиларнинг анкета саволларига берган жавоблари шу уч хил даражанинг қайси бирига тўғри келишини аниқлаш орқали улардан айримлари юқори, айримлари ўрта ва айримлари паст даражага эришганларини белгилаб олдик. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling