Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- In the second chapter
- The third chapter
- Кириш Мавзунинг долзарблиги
In the first chapter, "Theoretical and historical foundations of modern
educational technology in music education," highlighted the results of analysis of the theoretical and historical framework, and justified the role of music as a means of education, which forms the subject of identity. 7 In the second chapter, "Teaching the basics of using educational technology in music education schools" lit psychophysiological features fifth-grade students and the theme of music lessons, the place of educational technology in the context of assimilation, the process of Application of educational technology in teaching ballet genre in class "music culture" in the fifth classes. The third chapter is devoted to the development of the test work and analysis of results. In findings are generalizations and the main final idea of the study. Scientific director Ph.D. F.Halilov Graduate student D.Babayeva 8 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Мустақил Республикамизда ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, юксак маънавиятли, баркамол бўлиб етишишини таъминлаш йўлидаги улкан бунёдкорлик ишларининг муҳим жабҳаларидан бири таълим-тарбия амалиётига замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш ва улар асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш масалалари бўлиб қолмоқда. Республика Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва раҳбарлиги остида тайёрланган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, шубҳасиз, давлатимизнинг келажак равнақи учун улуғвор ижтимоий аҳамият касб этди. Миллий дастурнинг асосий таркибий қисмларини шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш ташкил этиб, улар ўзаро боғлиқ ҳолда намоён бўлади ва шахс ривожини таъминлашга хизмат қилади. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосий мақсадларидан бири ижтимоий - сиёсий ҳаётда фаол ўрин эгаллайдиган, ижтимоий жараёнларга онгли равишда таъсир кўрсатадиган, оиласи ва мамлакати олдида жавобгарликни ҳис этадиган, мустақил фикрлайдиган ижодкор эркин Шахсни шакллантириш деб белгиланди. Мазкур ҳужжат мазмунини амалга ошириш эса таълим тизимини тубдан қайта қуришни, яъни халк таълими тараққиётининг туб қоидаларини қайта кўриб чиқишни ва уни қисқа вақт ичида ижобий ҳал қилишни тақозо этди. Ана шу кесимда таълим технологияларининг жамият равнақи учун зарурлиги моҳиятини англаш, таълимга жорий этиш ва ўзлаштириш билан алоқадор замонавий муаммолар ҳозирги замон педагогикасининг долзарб муаммоларидандир. Жамият равнақини таъминлашга хизмат қила оладиган юксак маънавиятга эга бўлган шахс тарбиясида мусиқа таълими катта салоҳиятга эга бўлган омилдир. Бу масалага мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб жиддий эътибор бериб келинмоқда. Замонавий педагогик технологияларни таълим жараёнига жорий этиш 9 асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш давр талаби сифатида мактаб ўқитувчиси, хусусан, мусиқа ўқитувчиси зиммасига катта маъсулият юклайди. Охирги йилларда мусиқа ўқитишда педагогик технологияларини жорий этишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж анчайин ўсди. Бу айниқса, мусиқа ўқитувчилари малакасини ошириш олийгоҳларида ўтказиладиган маъруза ва амалий машғулотлар, етакчи мусиқа ўқитувчиларининг дарслари мазмунида ўз ифодасини топмоқда. Аммо бу жараён ҳали мусиқа ўқитиладиган барча муассасаларида ўз ўрнини топган деб айтиш қийин. Республикамизда мактаб таълими ривожига кўрсатилаётган катта эътибор фонида умумтаълим мактаблари мусиқа дарсларида педагогик технологияларни қўллашга доир ўқув қўлланмалар,услубий ишланма ва тавсияларнинг, шунингдек, нотали, назарий ва аудио- видео материалларнинг етарли даражада эмаслигини, иккинчи тарафдан, баъзи мусиқа ўқитувчиларнинг мусиқий-назарий, мусиқий-тарихий билимлари, ижрочилик малакалари камлигини кузатиш мумкин. Мусиқа таълимида педагогик технологияларни қўллаш асосида ўқитиш муаммоси маълум даражада ҳал қилинган бўлса-да, ўзининг янада кенг ечими ва ўрганилишини талаб этади. Ўрганилаётган муаммо таҳлили шуни кўрсатадики, замонавий дастур ва ишланмаларнинг, талаб даражасидаги ўқув воситаларининг етарли эмаслиги,мусиқа дарсларининг ҳафтада бир соатни ташкил қилиши ва бунинг натижасида мусиқачи- ўқитувчиларнинг педагогик технологияларни жорий қилишдаги қийинчиликлари ҳозирги даврда мусиқа таълимида педагогик технологияларни қўллаш асосида ўқитиш самарадорлигини пасайтирувчи асосий омиллар бўлиб қолмоқда. Бу масала ўрта синфларда, яъни ўқувчиларнинг мусиқа санъатини онгли идрок этиш ва билишлари,мусиқий асарни бадиий оҳанг ва мантиқий жиҳатдан хотирада турғун сақлай олиш хусусиятлари кенгайган даврда, айниқса, долзарб. Педагогик технологияларни қўллаш асосида ўқитиш вазифаларининг 10 муҳимлиги ўрганилаётган муаммонинг долзарблигини, “ мусиқа”дарсларида пед.технологияларни қўллаш асосида таълим самарадорлигини ошириш зарурияти билан уни пасайтирувчи омиллар ўртасида зиддият борлигини кўрсатади. Уларни бартараф қилишга ёрдам берувчи маслаҳатларнинг етишмаслиги ушбу жараённинг назарий ва методик ишлаб чиқилиши етарли даражада эмаслигида ифодаланади. Кўрсатилган зиддият назарий-методик даражада илмий муаммо шаклида ифодаланади: мусиқа таълимида педагогик технологияларни қўллашнинг хусусиятлари қандай? Изланилаётган муаммонинг долзарблиги ва унинг етарлича ишланмаганлиги диссертация мавзуини танлашга асос бўлди: ”Мусиқа Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling