Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 2,05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
Лойиҳалаш малакалари:
дарс ёки тарбиявий тадбирларнинг лойиҳаларини яратиш; дарс ёки тарбиявий тадбирнинг технологик харитасини яратиш; дарс ёки тарбиявий тадбир моҳиятини босқичма-босқич ёритиш; таълимий ёки тарбиявий фаолият мақсадини аниқ белгилаш; мақсадга мос келадиган вазифаларни аниқлаш; ўқув материалининг дидактик, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларини баён этиш; ўқув ёки тарбиявий характердаги материал мазмунини шакллантириш; ўқув ёки тарбиявий материал мазмунини очиб берадиган бир қанча маълумотлар ўртасидаги ўзаро изчилликни таъминлаш; талабаларни мустақил фикрлашга рағбатлантирувчи саволлар тизимини ишлаб чиқиш; дарс ёки тарбиявий тадбирнинг методик тузилишини асослаш; дарс ёки тарбиявий тадбир жараёнида бажариладиган педагогик топшириқлар тизимини аниқлаш; янги материални баён этишда турли замонавий ёндашувларни қўллаш; муайян изчилликка эга тест топшириқларини ишлаб чиқиш; талабаларнинг билим даражасини ташхислаш жараёнини асослаш; талабалар жамоаси ҳамда алоҳида талабанинг тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини баҳолаш механизмини яратиш. 41 Ижодий-амалий (конструктив) малакалар: алоҳида-алоҳида маълумотлардан фойдаланган ҳолда яхлит ўқув ва тарбиявий характердаги материални шакллантириш; ўқув материалини турли расм, сурат, жадвал, диаграмма, модел ва бошқалар билан бойитиш; ўзига хос, оргинал ўқув материалини тайёрлаш; мустақил равишда янги методни асослаш; ўқув машғулоти (дарс) ва тарбия тадбир учун кўрсатмали қуроллар тўпламини яратиш; дарс ёки тарбиявий тадбирнинг технологик паспорти, харитасини яратиш; дарс ёки тарбиявий тадбирда фойдаланиш учун мультимедия материалларини яратиш; ўқув материалининг тақдимот вариантини тайёрлаш; турли мавзулардаги тарбиявий тадбирлар учун талабаларнинг фаол иштирокида видео роликлар яратиш; дарс конспектини тайёрлаш; турли шакл ва методларга асосланган синов топшириқлари (савол, топшириқ, масала, мисол, машқ, тест), баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; назорат ишларини ташкил этишга ижодий ёндашиш. Download 2,05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling