Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
Мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари: талабалар, ота-оналар, таълим муассасаси раҳбарияти, ҳамкасблар билан мулоқотда турли шакл, методлардан фойдаланиш; педагогик амалиётнинг барча иштирокчилари билан амалий, ишчанлик ёки шахсий муносабат ўрнатиш; талабаларга маълумотларни етказишнинг самарали йўл ва воситаларини топиш; топшириқлар юзасидан талабанинг жавоби ёки шахсий фикрларини тинглай билиш; педагогик жараёнларда юзага келадиган низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш ёки ривожлантириш; жамоа ва турли босқичдаги талабалар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш; жамоада соғлом рақобатга асосланган муҳитни қарор топтириш; талабаларнинг фаолиятларини рағбатлантириш; талаба жавобидаги хато ёки хатти-ҳаракатидаги камчиликларга муносабат билдириш; талабалар билан таълимий ҳамкорликка эришиш. 43 Изчилликни таъминловчи (процесссуал) малакалар: ўқув материали мазмунини баён қилишда нутқий изчилликни таъминлаш; оғзаки ва ёзма нутқни баён қилишда ўзаро изчилликни қарор топтириш; талабаларнинг мавжуд билимлари билан янги ўзлаштириладиган билимлар ўртасида муайян изчилликни юзага келтириш; талабаларнинг мавжуд ҳаётий қарашларини янги ғоялар билан бойитиш; дарсда ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларда талабаларни фаол фаолиятга ундовчи методлардан фойдаланишда муайян изчилликка эришиш; талабалар БКМ даражасининг ДТС талабларига мувофиқ келишида маълум изчилликка эришиш;гуруҳ жамоасининг ижтимоий-психологик ҳолатини ўрганиш методларидан фойдаланишда педагогик фаолият изчиллигини таъминлаш; талабаларнинг тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини баҳолашда доимий изчилликка эришиш. Техник-технологик малакалар: таълим жараёнига замонавий техник воситаларини татбиқ этиш; дарс жараёни мазмунини технологик паспорт ва технология харита ёрдамида ёритиш; ўқув материали мазмунини ёритувчи слайдларни тайёрлаш; ўқув машғулотларини ахборот технологиялари, интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш; ихтисослик фани хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турли техник воситалардан фойдаланиш; дарсларда проекторни қўллай олиш; ўқув материалларини аудио ва видео ёзувлари, тақдимот асосида баён қилиш; талабаларда ўқув материалини мустаҳкамлаш ва ўқув топшириқларини беришда ахборот технологияларини қўллаш; компьютер имкониятларидан фойдаланишга доир ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш; талабаларнинг БКМни баҳолашни компьютер асосида ташкил этиш; талабаларнинг билим олганлик ва тарбияланганлик даражаларини ташхис қилишда компьютер ёрдамига таяниш ва б.ш. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling