40
талабаларнинг
билишга
бўлган
қизиқиш,
эҳтиёж
ва
фаолликларини ривожлантириш бўйича турли кўринишдаги ишларни олиб
бориш;
дарсда, дарсдан ташқари шароитларда,
куни узайтирилган
гуруҳларда, тўгарак, клуб ёки жамиятларда турли тарбиявий ишларни олиб
бориш;
талабалар, уларнинг ота-оналари
билан индивидуал ишларни
амалга ошириш;
талабаларда соғлом турмуш кечиришга бўлган эҳтиёжни шахсий
ва умумий гигиенага амал қилиш кўникмаларини, биринчи тиббий ёрдам
кўрсатиш малакаларини шакллантириш;
таълим жараёнида турли кўрсатмали қуроллар, замонавий техник
воситалар, ахборот ва илғор педагогик технологияларидан самарали
фойдаланиш;
дидактик материал ва кўрсатмали қуролларни ишлаб чиқиш;
ота-оналарни
педагогик билимлар асослари, болаларнинг асосий
ёш хусусиятлари, психологик ўзига хосликлари, турли ёш босқичларида
фарзандлар билан ота-оналар ўртасида
кечадиган муносабатлар
моҳиятидан хабардор қилиш;
ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ва шахсий фаолиятда
йўл қўйилган камчиликларни тузатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: