Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантиришнинг


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

 
2.2. Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантиришнинг 
самарали йўллари 
 Айтиб ўтилганидек, барча шахсларда бўлгани каби педагоглара ҳам 
креативлик сифатлари ўз-ўзидан ривожланмайди. Шунга кўра тадқиқотларда 
шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли 


44 
ривожлантиришнинг бир қатор йўллари ёритилади. Патти Дрепеау
7
томонидан 
ҳам шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли 
ривожлантиришнинг тўртта йўли кўрсатилган:  
1-йўл: креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш. Бунда 
асосий урғу креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш асосий 
эътибор марказида бўлиб, талабалар феъллар ёрдамида креатив 
характердаги ҳаракатларнинг моҳиятини ифодалашга йўналтирилади. 
Хусусан, ўқитувчилар креатив фикрлаш кўникмасини самарали 
шакллантириш мақсадида талабаларга уларни фикрлашга ундовчи 
саволлар таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратилади. Бу 
ҳолат мисоллар билан тушунтирилса, талабалардан “юрак ва қон айланиш 
тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб беринг” мазмунидаги назорат 
саволи уларда креативликни шакллантирмайди. Зеро, савол таркибидаги 
“таърифлаб 
беринг” 
тушунчаси 
ўз 
моҳиятига 
кўра 
“мавжуд 
билимларингизни бирма-бир айтиб ўтинг” дейиш билан тенг.
Назорат саволларини беришда талабаларни фикрлашга ундовчи сўз 
(феъл)лардан 
фойдаланиш 
уларнинг 
креатив 
фикрлашларини 
осонлаштиради. 
Шу 
сабабли 
шахсда 
креатив 
сифатларни 
шакллантиришнинг биринчи йўлига кўра педагоглар турли, антиқа, 
ноанъанавий ҳамда пухта жавобни беришга мажбур қилувчи сўз 
(феъл)лардан фойаланишлари мақсадга мувофиқдир. М: “боғлиқликни 
топинг”, “яратинг”, “башорат қилинг”, “фикрни мантиқан баён этинг”, 
“тасаввур қилинг” каби сўз (феъл)лардан фойдаланиш амалий жиҳатдан 
самарали саналади.
Агарда педагог талабалардан “юрак ва қон айланиш тизими 
ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб бериш”ни талаб қилиш ўрнига, “юрак 
ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликнинг барча турларини 
келтириш”ни сўраши лозим.
Натижада талабалар ҳам мавжуд билимларни 
умумлаштириш, ҳам янги фикр ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга 
бўлади.
Педагоглар биринчи йўлни қўллаш – талабаларда креативлик 
кўникмасини 
шакллантиришда 
ёш 
ўқитувчиларнинг 
“Креативлик 
харитаси”дан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling