Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Креатив педагогиканинг мақсади, вазифалари, объекти ва
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Креатив педагогика
1.2.
Креатив педагогиканинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети Кўз олдингизга таълим жараёнини юксак маҳорат билан бошқараётган, уни ўзига хос ва қизиқарли тарзда жўшқинлик, завқу шавқ билан ташкил этаётган ўқитувчини келтиринг. У, гарчи, ўзини креатив шахс ёки ижодкор деб билмаса-а, бироқ, креативликни намоён этувчи таълим жараёнини ташкил этаётганидан, унга имкон берадиган метод, усулларни қўллаётганлигидан ўзи ҳам мамнун, қолаверса, талабаларнинг миннатдор бўлишларига эришмоқда. Ўқитувчи таълим жараёнида креатив метод, усуллардан қанча кўп фойдаланса, ўзига ва ўзининг ижодий, креатив имкониятларига нисбатан ишончи шунча ортади 5 . Педагоглар томонидан креативлик сифат ва кўникмаларининг ўзлаштирилишида фан сифатида “Креатив педагогика” муҳим ўрин тутади. Ҳар қандай фан каби “Креатив педагогика” ўқув предмети ҳам аниқ мақсадни кўзлайди. “Креатив педагогика муайян вазифаларни бажаради. Улар қуйидагилардан иборат: 5 Ўша асар, 7-бет. Креатив педагогика – 1) педагогда таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишга нисбатан ижодий, креатив ёндашиш, мавжуд педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган қобилият ва малакаларини ривожлантириш; 2) талабаларда ўқув материалларини ўзлаштиришга ижобий, мустақил ёндашиш, ўқув топшириқларини бажаришда янги, ижодий ва креатив ғояларни илгари суриш қобилияти кўникмаларини шакллантириш ҳамда босқичма-босқич ривожлантириш асосида касбий тайёрлаш асосларини ёритадиган, шахс креативлигининг турли ёш босқичлари хусусиятларига мувофиқ ривожланиши масалаларини ўрганувчи фан “Креатив педагогика” фанининг мақсади шахсни креатив ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришдан иборат 25 Маълумки, ҳар бир фан ўзининг тадқиқот объекти ва предметига эга бўлади. “Креатив педагогика” ҳам ўз объекти ва предметига эга. Улар: Олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни шакллантириш жараёнида қуйидаги ҳолатлар сўз юритилаётган жараёнда самарадорликка эришишни кафолатлайди: - олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш; - олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш; - олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни шакллантиришга хизмат қилувчи мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини белгилаш; - талабаларнинг креатив тафаккурини шакллантиришга ёрдам берувчи шакл, метод ва воситалар тизимини асослаш; - мазкур жараёнда фанлараро алоқадорликни таъминлаш; - талабалар томонидан ўзлаштирилган назарий-педагогик билимларнинг амалиётга тадбиқ этишга имкон берувчи шарт-шароитларни яратиш. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling