23
2) ўқитувчиларга талабаларда креатив
фикрлаш ва ижодий фаолият
натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва
воситаларни тавсия этиш қилиш орқали аудиторияда
улардан самарали
фойдаланишлари учун имконият яратиш.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлмаслиги туфайли
талабалар ҳам қизиқарли ва ажойиб ғояларга эга бўлсалар-да, бироқ,
уларни ифодалашда сусткашликка йўл қўяди.
Бунинг сабабли таълим
жараёнида қўлланилаётган методлар талабаларда эркин, мустақил
фикрлаш
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмаслиги билан белгиланади.
Муаллиф томонидан тавсия қилинган восита ва стратегиялар талабаларда
креативликни ривожлантиришда ўқитувчилар учун қўл келади ҳамда
талабаларда ўқув фанларини ўрганишга бўлган қизиқиш,
интилишни
ривожлантиради
4
.
Касбий фаолиятда педагогнинг креативлиги турли шаклларда намоён
бўлади. Улар қуйидагилардир:
4
Ўша асар, 6-бет.
Асосий шакллар
Таълим жараёнини қизиқарли,
жонли, жўшқин ташкил этиш
Меъёрий ҳужжатлар
(ўқув фанлари бўйича ДТС,
ўқув дастури ва режалари)ни
тайёрлаш
Ўқув манбалари (дарслик, ўқув-
методик ва методик қўлланма,
тавсиянома, луғат, энциклопедия,
атлас, иш дафтари ва б.)ни яратиш
Таълим жараёни ва
маънавий-маърифий ишлар
лойиҳаларини тайёрлаш
Ўқув ахборотлари, назорат
ҳамда синов топшириқларини
шакллантириш
Илмий-тадқиқотларни
муваффақиятли олиб бориш
1-расм. Касбий фаолиятда креативлик шакллар
Илмий ва методик анжуманларда
фаол иштирок этиш, чиқишлар қилиш
Илмий, илмий-методик ва методик
ишларни чоп эттириш
Даврий ҳисоботларни топшириш,
аттестациядан ўтиш
24
Педагог томонидан ушбу шаклларда
касбий фаолиятнинг самарали
ташкил этилиши унинг креативлиги қай даражаа эканлигига боғлиқ
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: