Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

9. “Режа” методи 
Метод таълим олувчилар томонидан муайян бўлим ёки боблар бўйича
ўзлаштирилган назарий билимлар асосида педагогик фаолиятни ташкил 
этишга оид режани ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат 
қилади. Уни қўллаш таълим олувчилардан ўрганилаётган мавзу мазмунини 
пухта ўзлаштириш, асосий ғояларни умумлаштириш, маълум тизимга 
солиш лаёқатига эга бўлишни тақозо этади.
Метод таълим олувчилар фаолиятини жуфтлик, гуруҳ ва жамоа 
асосида ташкил этиш имконини беради. Уни маънавий-маърифий ишларни 
ташкил этиш, волонтёрлик ҳаракатларини олиб бориш, педагогик 
амалиётни ташкил этишда қўллаш янада самарали ҳисобланади. 
Одатда режани ишлаб чиқишда педагогик вазият, таълим 
олувчиларнинг ёш, психологик хусусиятлари, маънавий-маърифий ишнинг 
йўналиши, мазмуни ҳамда самарадорликка эришиш имкониятига эгалик 
инобатга олинади. 
 


16 
10. “Т-жадвал” ГО 
График органайзер таянч тушунчаларни бир-бири билан ўзаро 
солиштириш, қиёслаш асосида ўрганилаётган мавзу ёки масаланинг 
муайян жиҳатини бир неча асосий белгиларга кўра батафсил ёритиш 
мақсадида қўлланилади. Кўп ҳолларда график органайзер мавзу мазмунида 
ёритиладиган бир неча ҳолатларнинг афзаллик ёки камчиликларини, 
самарадорли ёки самарасизлигини, бугунги кун ва истиқбол учун 
аҳамиятини таққослаш мақсадида қўлланилади. 
 
11. “SWОТ-таҳлил” стратегияси 
Стратегия муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат 
қилади. Таълим олувчилар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни 
атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритади, уларни келтириб 
чиқарувчи омилларни излаб, ҳал қилиш имкониятларини топади. 
У ёрдамида муаммонинг қуйидаги тўрт жиҳати таҳлил қилинади: 
 
12. “ФСМУ” стратегияси 
График органайзер таълим олувчиларда ўрганилаётган мавзу 
юзасидан фикрларни мустақил баён этиш, шахсий мулоҳазаларни 
далиллаш (мисоллар билан асослаш), баҳслашиш қобилиятини 
шакллантиришга хизмат қилади. 
Таълим олувчиларга қуйидаги схема билан ишлаш тавсия этилади: 
№ 
Тушунчалар 
(Ф) 
(С) 
(М) 
(У) 
1. 
Таълим методлари 
2. 
Таълим воситалари 
3. 
Таълимни ташхис қилиш 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling