14
Технологиянинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш
жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади.
Булар қуйидагилардир:
таълим шакллари, таълим методлари, таълим
воситалари, таълим жараёнини бошқариш
усул ва воситалари,
муаммони
ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва
воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари,
илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва
таълим олувчи
ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.
3. “Концептуал жадвал” ГО
Таълим олувчиларни ўрганилаётган мавзу (масала ёки муаммо)ни икки
ёки ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашга ўргатади. Ундан
фойдаланишда таълим олувчиларнинг мавзу юзасидан мантиқий фикрлаш,
маълумотларни тизимли баён қилиш қобилиятлари ривожлантирилади.
Машғулотлар чоғида ГОдан қуйидагича фойдаланилади:
4. “Балиқ скелети” ГО
Таълим олувчиларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини
тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда таълим
олувчиларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи
таянч
тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш
кўникмалари ривожланади.
5. “Инсерт” ГО
Янги мавзу бўйича ўқувчи (таълим олувчи)ларнинг муайян
тушунчаларга эгаликларини аниқлаш, уларда матнга нисбатан таҳлилий
ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: