Мультимедиа маҳсулотлари – ўзида АКТнинг дастурий ва техник
имкониятлари асосида аудио, видео, матн, графика ва анимация
эффектлари асосида ўқув материалини тингловчиларга етказиб
берилишини мужассамлаштирган ишланма (маҳсулот)лар
Аудио ва видео визуал материаллар – ўқув ахборотларини
компьютер технологияси ёрдамида овозли ва визуал шаклда қабул
қилинишини таъминловчи матераллар
Видео анимациялар – чизилган (расмли) ёки кичик ҳажмли образ
(ҳажмий, қўғирчоқ ёки ўйинчоқли объект)ларни ҳаракатга келтириш ва бу
Мультимедиа – бир неча кўринишдаги: электрон шаклдаги график, матнли,
рақамли, овозли, мусиқали, видео, аудио, фотография, ҳаракатланувчи образлар
(анимациялар) ва бошқа ахборотларни
узатувчи компьютер технологиялари учун тааллуқли умумий тушунча
Электрон альбом –
расмлар, суратлар, чизмалар ва бошқар график
тасвирлар ҳамда уларнинг изоҳларини ўзида
акс эттирувчи электрон шаклдаги тўплам
Электрон атлас (юн. “Atlas” – биринчи бўлиб, осмон глобусини
яратган афсонавий Ливия подшосининг номидан) – муайян ўқув
модули (ўқув фани) бўйича тавсия этилган ва ўзига хос график тасвирларга эга
бўлиб, ўқув мақсадларига кўра фойдаланилади
Рақамли видео лавҳалар – ўқув модули (ўқув фани) бўйича билим, кўникма ва
малакаларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган маълумотларни ўз ичига олган 3D
ўлчамдаги замонавий ўқув манбаи
Виртуал стендлар – 1) реал объект, предмет, жараён, воқеа ва ҳодисаларнинг
электрон модели; 2) матн, расм, схема, жадвал, диаграмма ва б. шаклдаги
ахборот, жараён ҳамда виртуал муҳитларни яратиш,
сақлаш, ишлов бериш, рақамлаштириш ва тизимли равишда амалга оширишни
ифодаловчи компьютерли восита
Имитацион виртуал тренажёр (ингл. “train” – “тарбияламоқ”, ўқитмоқ”, “машқ
қилдирмоқ”) – электрон шаклдаги ўқув-машқлантирувчи қурилма бўлиб, у
ёрдамида меҳнат фаолиятининг реал шароити оделлаштирилади, муайян
фаолият (м: машина (механизм)ни бошқариш, мураккаб станокда иш бажариш
ёки ҳарбий техника сирларини ўзлаштириш) кўникмалари шакллантирилади,
кўникмалар малакаларга айлантирилади ҳамда
ҳосил бўлган малакалар такомиллаштирилади
70
ҳаракатнинг ҳар бир босқичини кетма-кет суратга олинганлигини
ифодаловчи электрон тасвирлар
Do'stlaringiz bilan baham: |