Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

5. “Венн диаграммаси” ГО талабаларда мавзуга нисбатан таҳлилий 
ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини 
ўзлаштириш, тушунчаларни синтезлаш кўникмаларини ҳосил қилишга 
йўналтирилади. У кичик гуруҳларни шакллантириш асосида аниқ схема 
бўйича амалга оширилади. Талабалар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин 
назарий билим, маълумот ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам 
беради. Ундан муайян бўлим ёки боблар бўйича якуний дарсларни ташкил 
этишда фойдаланиш самаралидир. 
6. “Зинама-зина” стратегияси талабаларда ўрганилаётган мавзуни 
кичик мавзуларга ажратилган ҳолда расм, тасвир, жадвал ёки слайдлар асосида 
ўрганиш кўникмаларини шакллантиради. Шунингдек, у талабаларда 
мавзуни ўрганишга ижодий ёндашиш, шахсий фикр, ўзлаштирилган 
тушунчаларни 
тасвирий 
кўринишларда 
ифодалаш 
қобилиятини 
ривожлантиришга ёрдам беради. 
7. “Инсерт” ГО янги мавзу бўйича талабаларнинг муайян 
тушунчаларга эгаликларини аниқлаш, уларда матнга нисбатан таҳлилий 
ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
8. “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”) методи (ингл. “cаsе” – 
метод, “sudy” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли 
вазиятларни таҳлил қилиш) технологияси талабаларда аниқ, реал ёки 
сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул 
вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. У 
талабаларни бевосита ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил 
қилишга ўргатади.
Технологиянинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш 
жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади. Булар 
қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, 
таълим жараёнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш 
юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, 
ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий 
таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги таълимий 
алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари. 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling