Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

Кейс топшириғи. Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари қанай методлар 
ёрдамида амалга оширилганлигини аниқланг.
Кейс ечими. Тарих фани ўқитувчиси қўллаган методлар: 1) ҳикоя; 2) 
тушунтириш; 3) тасвирлаш; 4) суҳбат; 5) намойиш. 
4. Таълим-тарбия жараёнлари, педагогик фаолият ҳамда 
ҳодисанинг таркибий элементларини тизимлаштириш, синтезлаш
босқичларни изчил ифодалашни тақозо этадиган кейс. 
Кейс баёни.
 
Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари:
1) ўқитувчи назорати остида ўқувчилар томонидан ўқув ҳаракатининг;
2) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг 
кўп бора такрорланиши;
3) дастлабки бажарилиши ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини 
тушунтириши;
4) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши. 
Ушбу ҳолатда машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари нотўғри 
кўрсатилган. 
Кейс топшириғи. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичларини 
зарур изчилликда ифодаланг. 
Кейс ечими. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари:
1) ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини тушунтириши;
2) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши;
3) ўқитувчи назорати остида ўқувчилар томонидан ўқув ҳаракатининг 
дастлабки бажарилиши;
4) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг 
кўп бора такрорланиши. 
5. Педагогик билимларни амалда қўллаш, мавжуд кўникма ва 
малакаларни тўлақонли намоён этишга доир кейс.


103 
Кейс баёни. Оғзаки баён қилиш методлари ўқувчиларнинг умумий 
маданияти, мантиқий фикрлаш ва билиш қобилиятини ривожлантиришга 
хизмат қилади. Кейс топшириғи. Оғзаки баён қилиш методи турларини 
“Балиқ скелети” график органайзерида ифодаланг. 
Кейс ечими: 
 
Замонавий таълим тизимида даражали тест топшириқларидан 
фойдаланиш ва уларни ҳал этиш шахс креативлигини ривожлантиришда 
муҳим аҳамиятга эга. Даражали тестлар талабаларда мустақил, танқидий, 
мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам 
беради. Бу турдаги тестларни тузиш мураккаб жараён бўлиб, у педагогдан, 
албатта, креатив фикрлашни талаб этади. Даражали тестларни тузиш 
орқали педагог, биринчидан ўзидаги креатив сифатларни ривожлантириш 
борса, иккинчидан талабаларни ҳам ижодий фикрлашга ундайди. Шундай 
экан, даражали тестлар ҳам шахс креативлигини ривожлантиришдаги 
муҳим аҳамиятга эга.
ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
курслари тингловчилари “Педагогик квалиметрия” модули доирасида 
даражали тестларни самарали шакллантириш ва ечишга доир маълумотлар 
билан етарлича танишиш имкониятига эгаликлари сабабли ЎММнинг 
“Илова” қисми (2-илова)да “Ижтимоий педагогика” фани бўйича 
тайёрланган даражали тестлардан намуналар келтирилади. 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling