Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар


Download 4.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/43
Sana09.10.2023
Hajmi4.13 Mb.
#1696337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Talimda multimedia tizimlar

Индивидуал топшириқ: MS Power Point ва Ispring дастури интерфейсини ўрганиш. Улар 
ёрдамида мультимедиали электрон ўқув ресурсларини яратиш ва қайта ишлаш. 
2-мавзу. Масофавий таълим ва уни ташкил этиш асослари (2 соат) 
Режа: 
1. Оммавий онлай очиқ курслар курсларидан фойдаланиш 
2. MOODLE тизимида ўқув курсини яратиш.
a) MOODLE платформаси имкониятлари ва хусусиятлари 
b) MOODLE масофали таълим тизимида ўқув жараёнини ташкиллаштириш 
c) MOODLE масофавий таълим тизимида назорат-саволлар турлари 
d) MOODLE тизимида ўқитиш сценарияси 
 
Индивидуал топшириқ: moodle.org (Demo) сайтидан фойдаланган ҳолда вақтинчалик курс 
яратиш кўникмасини шакллантириш. 



 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
 
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни 
Мустақил таълим тегишли ўқув модули бўйича ишлаб чиқилган топшириқлар асосида 
ташкил этилади ва унинг натижасида тингловчилар битирув иши (лойиҳа иши) ни тайёрлайди. 
Moodle платформасида ўқув курсларини шакллантириш бўйича қўйида кўрсатилган 
ҳавола
1
орқали мустақил таълим сифатида ўқишлари мумкин бўлади. 
Битирув иши (лойиҳа иши) талаблари доирасида ҳар бир тингловчи ўзи дарс бераётган 
фани бўйича электрон ўқув модулларининг тақдимотини тайёрлайди. 
Ҳар бир тингловчи битирув иши (лойиҳа иши) доирасида ўзи дарс бераётган фани 
бўйича MOODLE платформасида ўқув курсини шакллантириши ва шакллантирилган курсни 
тақдимотини қилиши керак бўлади.
MOODLE платформасида электрон ўқув модулларини тайёрлашда қуйидагиларга 
алоҳида эътибор берилади: 
- MOODLE платформасида шакллантирилган ўқув курси SCORM стандарти асосида 
яратилганлиги; 
- MOODLE платформасида шакллантирилган ўқув курси бўйича жорий ва якуний 
назорат турларини мавжудлиги; 
MOODLE платформасида шаклантирилган ўқув курсида бошқа материаллар (фанни 
ўзлаштиришга ёрдам берувчи қўшимча материаллар: электрон таълим ресурслари, маъруза 
матни, видео ресурслар, глоссарий, тест, кроссвордлари, ва бошқ.) мавжудлиги. 
Шунингдек, мустақил таълим жараёнида тингловчи касбий фаолияти натижаларини ва 
талабалар учун яратилган ўқув-методик ресурсларини “Электрон потрфолио” тизимига
киритиб бориши лозим. 
MOODLE платформасида тинловчилар ўзлариннг курсларини шакллантиришлари 
учун қўйида кўрсатилган усуллар орқали амалга ошириш тавсия қилинади:
1. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказларининг мультимедиа хоналаридаги 
компьютерларига MOODLE 2.8 версиясидан паст бўлмаганини локал тармоқда 
ўрнатилиши ва шу ўрнатилган версиясида тинловчилар ўзларинг курсларини 
яратишлари мумкин. 
ЁКИ
2. Тингловчилар 
ўзлари ишлаётган олий таълим муассасасидаги MOODLE 
платформасидан фойдаланган ҳолда ўзларини курсларини яратишлари мумкин. 
ЁКИ 
3.  
https://bimm.gnomio.com/
сайти орқали тингловчилар рўйихатдан утишлари керак 
бўлади. Курс тингловчиси шу тизимдан фойдаланган ҳолда ўзларининг курсини
яратишлари мумкин.

Download 4.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling