Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар


Download 4.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/43
Sana09.10.2023
Hajmi4.13 Mb.
#1696337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Talimda multimedia tizimlar

 
 



 
ТАЪЛИМДА МУЛЬТИМЕДИА ТИЗИМЛАРИ ВА МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШ 
МЕТОДЛАРИ МОДУЛИ 
 
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ 
“Таълимда мультимедиа тизимлари ва масофавий ўқитиш методлари” модулининг 
мақсади: педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курс тингловчиларини янги 
мультимедиа техникаси ва технологиялари, уларнинг дастурий воситалари, масофавий таълим 
ва унинг моделлари, LMS тизимлари ва уларда таълим олиш масалалари ҳақидаги 
билимларини такомиллаштириш. 
“Таълимда мультимедиа тизимлари ва масофавий ўқитиш методлари” модулининг 
вазифалари: 
- мультимедиа тушунчаси, мультимедиа воситалари, мультимедианинг дастурий 
таъминотива махсулотлари, ахборот технологиялари, компьютер техникаси ва унинг 
қурилмаларини ҳақида;
- электрон таълим ресурслари ва уларнинг турлари ҳақида 
- масофавий ўқитиш ва уни ташкил қилиш усуллари ҳақида;
- масофавий таълим жараёнини яратиш босқичлари ҳақида;
- масофавий курслар яратишнинг концептуал асослари ҳақида ; 
- масофавий ўқитиш тизими учун электрон таълим ресурсларини яратиш технологияси 
ҳақида ; 
- очиқ таълим тушунчаси, LMS тизимлар таҳлили
- on-line муҳитида 3D технологиялар асосида ўқув жараёнини ташкиллаштириш каби 
билим кўникмаларни ҳосил қилиш. 
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникама ва малакаларига қўйиладиган 
талаблар 
“Таълимда мультимедиа тизимлари ва масофавий ўқитиш методлари” модулини 
ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчилар: 
- Компьютер техникаси ва унинг асосий ҳамда қўшимча қурилмаларидан, 
компьютернинг дастурий таъминотидан фойдаланишни билиши керак; 
- таълимни ташкил этиш принциплари, таълим методларининг турлари, таълимни 
ташкил этиш шакллари, таълим жараёнида қўлланиладиган ўқитиш воситалари, ўқитиш 
жараёнида ишлатиладиган техник-дастурий воситаларнинг турлари, таълим жараёнида 
интернет тизимини қўллаш бўйича кўникмаларига эга бўлиши зарур; 
- мутахассислик фанлари бўйича машғулотларни ташкил этишда мультимедиа 
воситаларидан кенг фойдаланиш, масофавий таълим тизимлари имкониятларидан, интернет 
тармоғида мавжуд электрон ахборот ресурсларидан фойдалана олиш, очиқ онлайн 
курсларидан фойдалана олиш бўйича малакаларини эгаллаши лозим. 

Download 4.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling