Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

Тингловчи билиши керак: олий математика, дискрет математика 
фанларидан чуқур билиларга; сиқиш алгоритмларининг қиѐсий таҳлили; 
рақамли телевидениеда қўлланиладиган сиқиш ва кодлаш алгоритмларини 
фарқи; амплитуда, фаза ва частота модуляция асослари. 
Тингловчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади; 
муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; 
маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор 
қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса 
чиқаради; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради
Кейс-стадида ишлатилган маълумотлар манбаи: мобил алоқа 
тизимларининг барча стандартларини характеристикаларини ўрганиб 
чиқилади. 
Кейс-стадининг 
типологик 
хусусиятларига 
кўра 
характеристикаси: мазкур кейс-стади кабинетли кейс-стади тоифасига 
кириб, сюжетсиз ҳисобланади. Кейс-стади муаммоларни тақдим қилишга, 
уларни ҳал этишга ҳамда таҳлил қилишга қаратилган. 
Бу ташкилий-институционал кейс-стади, таҳлилий ѐзишма кўринишида 
тузилган. 
У тузилмаланмаган, қисқа ҳажмдаги кейс-стади – технология 
ҳисобланади. Ўқув топшириғини тақдим этиш усули бўйича – кейс-стади 
топшириқ. 
Дидактик мақсадларга кўра тренингли кейс-стади ҳисобланади, 
шунингдек бу кейс-стади амалий машғулоти давомида белгиланган мавзу 


V. КЕЙСЛАР БАНКИ 
142 
бўйича олинган билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган. Ушбу кейс-
стади ОТМ Тингловчилари учун ―Мобил алоқа тизимлари‖ фанида 
фойдаланилиши мумкин. 
Ечим: Ҳар бир стандартнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
FDMA усули (ингл. Frequency Division Multiple Access) аналог ҲРТ 
тизимларида анъанавий равишда, шунингдек, баъзи рақамли тизимларда,
одатда, бошқа усуллар билан биргаликда ишлатилади. Частотали ажратиш 
усулида ҳар бир абонентга унинг тўлиқ сўзлашуви мобайнида мавжуд 
частоталар диапазонидан алоҳида бир канал (спектрнинг қисқа бўлаги) 
ажратиб берилади (1-расм).
1-расм. Каналларни частота бўйича ажратиш асосида кўп сонли уланиш 
усули 
 
Персонал алоқа тизимларида частота канали кенглиги, одатда, 25-
30кГц ни ташкил этади. Абонентларни ажратиш учун вақт фактори эмас
балки частота фактори ишлатилади. Бундай ѐндашув қатор афзалликларга эга 
бўлиб, барча ахборотлар реал вақтларда узатилади, частоталарни ажратиш 
алоқани ташкил қилиш жиҳатидан ҳам қулайдир. FDMAнинг асосий 
камчилиги (кичик фаолликли) кўп сонли абонентларга хизмат кўрсатишда 
паст ўтказувчанлик қобилияти ҳисобланади.
TDMA (ингл. Time Division Multiple Access) усулидан кўплаб рақамли 
ҲРТ тизимларида фойдаланилади: GSM, D-AMPS, TDMA (IS-136), PDC, 
DECT, TETRA ва бошқалар. Частота асосида ажратувчи тизимлардан фарқли 
ўлароқ, бу усулда абонентлар кенг частота полосаларида ишлайдилар ва 
уларнинг ҳар бирига бу полосалар ичида вақт интерваллари (мантиқий 
каналлар) ажратилади ва маълум бир вақт мобайнида (ингл. Time slot
ахборот узатишга рухсат этилади (2-расм). 


V. КЕЙСЛАР БАНКИ 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling