Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

Такрорлагич режими 
Уланиш нуқтасини симли инфратузилма билан уланиши мумкин эмас 
(ноқулай) бўлиб воадиган ѐки уланиш нуқтасини мижозларнинг симсиз 
станцияларининг жойлашиш ўринлари билан тўғридан тўғри алоқасини 
амалга оширишга қандай тўсиқ қийинлаштирадиган вазиятлар вужудга 
келиши мумкин. Бундай вазиятларда нуқтани такрорлагич (Repeater) 
режимида ишлатиш мумкин. 
9-расм. Такрорлагич режими 
Симли такрорлагичга ўхшаш симсиз такрорлагич оддий унинг симсиз 
интерфейсига келадиган барча пакетларни ретрансляция қилади. Бу 
ретрансляция қилиш улар олинган ўша канал орқали амалга оширилади. 
Такрорлагич режимида уланиш нуқтаси қўлланилганда ѐдда тутиш 
керакки, кенг узатиш доменларининг устма-уст қўйилиши каналнинг 
ўтказиш қобилиятини икки марттага қисқаришига олиб келиши мумкин, 
чунки бошланғич уланиш нуқтаси ҳам ретрансляция қилинган сигнални 
―эшитади‖. 
Такрорлагич режими 802.11 стандартга киритилмаган, шунинг учун 
унинг ишлатилиши учун битта ишлаб чиқарувчидан ва бир хил 
қурилмаларни ишлатиш тавсия этилади. WDSнинг пайдо бўлиши билан бу 
режим ўз долзарблигини йўқотди, чунки WDS уни алмаштиради. Лекин уни 
эски қурилмаларда учратиш мумкин. 
Мижоз режими 
Симли архитектурадан симсиз архитектурага ўтишда баъзан мавжуд 
тармоқ қурилмалари Ethernet симли тармоқни қўллаб-қувватлаши, лекин 
симсиз тармоқ адаптерлари учун интерфейс уяларга эга эмаслиги 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
128 
аниқланиши мумкин. Симсиз тармоқларга бундай қурилмаларнинг уланиши 
учун ―мижоз‖ уланиш нуқтаси ишлатилиши мумкин (10-расм). 
10-расм. Мижоз режими 
Мижоз режимида ишлайдиган уланиш нуқтаси ѐрдамида симсиз 
тармоққа фақат битта қурилма уланади. Бу режим 802.11 стандартга 
киритилмаган ва барча ишлаб чиқарувчилар қурилмалари орқали ҳам қўллаб-
қувватланмайди. 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling