Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


  оширилади. Одатда ахборот хавфсизлигини таъминлашда барча ҳимоя  усулларидан комплекс тарзда фойдаланиш орқали эришилади


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121
Bog'liq
deshifr

26 
оширилади. Одатда ахборот хавфсизлигини таъминлашда барча ҳимоя 
усулларидан комплекс тарзда фойдаланиш орқали эришилади. 
 
Назорат саволлари 
1. Ахборот хавфсизлигини ташкил этувчилари. 
2. Ахборот хавфсизлигида мавжуд муаммолар ва уларни сабаблари. 
3. Ахборот хавфсизлигида заифлик тушунчаси. 
4. Ахборот хавфсизлигида таҳдид тушунчаси. 
5. Ахборот хавфсизлигида ҳужум тушунчаси. 
6. Ахборот хавфсизлиги сиѐсати. 
7. Ахборотни ҳимоялаш усуллари. 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Stamp Mark. Information security: principles and practice. USA, 2011. 
2. Peter Stavroulakis, Mark Stamp. Handbook of Information and 
Communication Security. 2010. 
3. Ганиев С.К., Каримов М.М., Тошев К.А. Ахборот хавфсизлиги. 2008. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
27 
2-мавзу. Ахборотнинг криптографик ҳимояси 
 
Режа: 
1. Ахборотни ҳимоялашда криптографиянинг ўрни. 
2. Симметрик шифрлаш алгоритмлари. 
3. Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари. 
4. Хэш функциялар ва ЭРИ алгоритмлари.
 
Таянч иборалар: криптология, криптография, криптотаҳлил, 
шифрлаш, дешифрлаш, хэш функция, калит, электрон рақамли имзо, 
симметрик шифрлаш, ассиметрик шифрлаш, очиқ калит, махфий калит
коллизия, бутунлик, махфийлик, оқимли шифрлаш, блокли шифрлаш
маълумотни аутентификациялаш тизимлари.
 
2.1. Ахборотни ҳимоялашда криптографиянинг ўрни 
Электрон кўринишдаги маълумотларни ҳажмини ортиши, уни сақлаш 
билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳажмини ҳам ортишига олиб келади. Ушбу 
муаммоларни ҳал қилишда мавжуд бўлган усуллар эса, кундан-кунга 
янгиланаверади. Шунга қармасдан ахборот хавфсизлигини таъминлашда 
қадимда ҳам фойдаланилаган ва ҳозирда ҳам фойдаланилаѐтган усуллардан 
бири бу – криптографик ҳимоя усулларидир. Криптографик ҳимоя усуллари 
ўзининг ишончлилиги, самарадорлиги ва фойдаланиш даражаси қамрови 
кенглиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади. Ҳозирда ахборот 
хавфсизлигини таъминлашнинг ҳар бир жабҳасида криптографик усуллардан 
фойдаланилмоқда. Бу эса унинг муҳимлигидан дарак беради. 
Умумий ҳолда ахборот хавфсизлиги консепсияси учта ташкил 
этувчидан иборатлигини эътиборга олсак, ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш дэганда маълумотнинг қуйидаги учта хусусиятини таъминлаш 
тушуниш мумкин. Қуйида келтирилган 2.1- расмда ушбу учта хусусиятни 
таъминлашда криптографик усулларнинг тутган ўрни келтирилган.
2.1-расм. Ахборот хавфсизлиги хусусиятлари 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
28 
Ушбу учта хусусият ахборот ҳимоясининг асосий ташкил этувчилари 
саналиб, ахборотни ҳимоялаш дэганда асосан шу учта хусусиятни 
таъминлаш тушинилади. Аммо ушбу учта хусусият тўлиқ бажарилиши учун 
бир нечта бажарилиши мумкин бўлган ишлар талаб этилади. Бошқача қилиб 
айтганда ушбу учта хусусиятни бажаришдан олдин, қуйида келтирилган 
амалиѐтларни бажаришга тўғри келади. 2.2-расмда келтирилган жараѐнларда 
криптографик ҳимоя усулларидан фойдаланиш даражаси эса қуйидагича.
2.2-расм. Фойдаланишни бошқариш 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling