Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   121
Bog'liq
deshifr

Шифрланган ахборот 


Шифрланган 
ахборотни 
дастлабкисига ўгириш
Ахборотни 
шифрлаш 
Дастлабк
и ахборот 
Дастлабк
и ахборот 
2.3-расм. Симметрик криптотизимларда ахборот алмашиш 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
32 
– жўнатувчи ўзаро махфий калит билан ахборотни шифрлаб уни 
олувчига жўнатади; 
– қабул қилиб олувчи ахборотни олиб унинг шифрини ўзаро махфий 
калит билан очади. Умумун олганда иккала томон бу калитдан бир неча бор 
қайта фойдаланишлари мумкин. 
Агар шифрлаш жараѐни очиқ маълумот алфавити белгиларининг икки 
ва ундан ортиқ чекли сондаги бирикмаларини шифрмаълумот алфавити 
белгиларининг бирикмаларига акслантиришга асосланган бўлса, бундай 
шифрлаш алгоритми блокли шифрлаш синфига киради (2.4-расмда AES 
мисолида блокли шифрлаш алгоритми келтирилган). 
2.4-расм. Блокли шифрлаш 
Криптографияда блокли шифрлаш алгоритмлари кенг қўлланилиб, 
моҳият жихатдан қуйидагича. Масалан, очиқ матн 128-бит узунликка эга 
бўлган қисмларга ажратилади ва ҳар бир қисмлар устида алоҳида-алоҳида 
амаллар бажарилади. Кирувчи ушбу қисм устида махфий калит асосида 
амаллар бажарилади ва натижада 128-битли шифр матн олинади. 
Блокли шифрлаш алгоритмлари яратилиш асосига кўра қуйидаги 
турларга бўлинади: 
- Ўзгартириш-алмаштириш тармоқлари (Substitution-permutation networks); 
- Фейстел тармоғига асосланган (Feistel ciphers); 
- Лаи-Массей шифрлари (Lai-Massey ciphers); 
Блокли шифрлаш алгоритмлари ишлаш режимлари. Симметрик 
шифрлаш алгоритмларида хавфсизлик нуқтаи-назаридан криптографик 
AES
Очиқ матн (128 bits) 
Шифр матн (128 bits)
Kалит (128-256 bits) 
{128-бит очиқ матн} {128-бит очиқ матн} {128-бит очиқ матн} {128-бит 
очиқ матн} 
{128-бит шифр матн} {128-бит шифр матн} {128-бит шифр матн} {128-бит 
шифр матн} 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
33 
тизимлардан маълум кетма-кетликларга асосланиб фойдалиниш мавжуд. Бу 
тоифадаги алгоритмлар блокли шифрлаш алгоритимлари моделлари 
саналади.
Ушбу алгоритмларда амалга оширувчи вектор (initialization vector, IV) 
дан фойдаланилади. Амалга оширувчи вектор маълум битлар кетма-
кетлигидан иборат бўлиб, очиқ матнга ѐки калитга маълум алгоритм бўйича 
қўшилади. Бу катталик калитдан фарқли саналиб, одатда зарур бўлса ҳам сир 
сақланмайди. 
1
Ҳозирда қуйидаги моделлар кенг қўлланилади: 
– Electronic codebook (ECB); 
– Cipher-block chaining (CBC); 
– Propagating cipher-block chaining (PCBC); 
– Cipher feedback (CFB); 
– Output feedback (OFB); 
– Counter (CTR). 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling