III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
37
қуйидагича (2.13-расм).
1
Оқимли шифрлаш алгоритмлари олдин
оммабоп саналган ва кичик
имкониятга эга қурилмаларда хос бўлган. Оқимли шифрлаш алгоритмлари
маълумот узунлигига тенг бўлган калит кетма-кетлигидан фойдаланганлиги
сабабли ва ҳозирда компьютер техникаси имкониятини ортиши
натижасида
оқимли шифрлаш алгоритмлари ўрнини блокли шифрлаш алгоритмлари
эгалламоқда.
Оқимли шифрлаш алгоритмларига мобил алоқа воситалари алоқа
стандарти GSM (Global System for Mobile Communications) протоколида
фойдаланилган А5 силжитиш регисторларига асосланган оқимли
шифрлаш
алгоритми, симсиз алоқа воситалариларида мавжуд WEP протоколида
фойдаланилган RC4 оқимли шифрлаш алгоритмларини мисол қилиб
олишимиз мумкин.
2.3. Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари
Асимметрик шифрлаш тизимларида иккита калит ишлатилади.
Ахборот очиқ калит ѐрдамида
шифрланса, махфий калит ѐрдамида
расшифровка қилинади. Асимметрик шифрлаш тизимларини очиқ калитли
шифрлаш тизимлар деб хам юритилади.
Очиқ калитли тизимларини қўллаш асосида қайтарилмас ѐки бир
томонли функциялардан фойдаланиш ѐтади. Бундай функциялар қуйидаги
хусусиятларга эга.
Маълумки x маълум бўлса
y=f(x) функцияни аниқлаш
осон. Аммо унинг маълум қиймати бўйича
x ни аниқлаш амалий жихатдан
мумкин эмас. Криптографияда яширин деб аталувчи йўлга эга бўлган бир
томонли функциялар ишлатилади.
z параметрли
бундай функциялар
қуйидаги хусусиятларга эга. Маълум
z учун
E
z
ва
D
z
алгоритмларини
аниқлаш мумкин.
E
z
алгоритми ѐрдамида аниқлик
сохасидаги барча x учун
f
Z
(x) функцияни осонгина олиш мумкин. Худди шу тариқа
D
z
алгоритми
ѐрдамида жоиз қийматлар сохасидаги барча y учун тескари функция
x=f
-1
(y)
ҳам осонгина аниқланади. Айни вақтда жоиз қийматлар сохасидаги барча
z
ва деярли барча,
y учун хатто
E
z
маълум бўлганида хам
f
-1
(y) ни хисоблашлар
ѐрдамида топиб бўлмайди. Очиқ калит сифатида y ишлатилса, махфий калит
сифатида
x ишлатилади.
Очиқ калитни ишлатиб шифрлаш амалга оширилганда ўзаро мулоқатда
бўлган субъектлар ўртасида махфий калитни алмашиш зарурияти йўқолади.
Бу эса ўз навбатида узатилувчи ахборотнинг криптохимоясини
соддалаштиради.
1
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 52 – с.