105
ҳолат байроқлари ЗД таҳлилига жуда зарур бўлади:
ZF. Бу байроқ zero flag деб номланиб, амал нолга тенг бўлган ҳолда
ўрнатилади. Акс ҳолда тозаланиб ташланади.
CF. Бу байроқ carry flag деб номланиб, амал натижасидаги қиймат
кейинги қийматга қараганда жуда катта ва жуда кичик бўлган ҳолларда
ўрнатилади. Акс ҳолда тозаланиб ташланади.
SF. Бу байроқ sign flag деб номланиб, амал натижаси манфий бўлганда
ўнатилади. Натижа мусбат бўлганда тозаланиб ташланади.
TF. Бу байроқ trap flag деб номланиб, у дебаг қилишда
фойдаланилади. х86 процессор ушбу байроқ ўрнатилган ҳолда юкланади.
Содда кўрсатмалар. Жуда кенг фойдаланиладиган кўрсатмалардан
бири бу mov бўлиб, маълумотни бир жойдан бошқа бир жойга кўчиришни
амалга оширади. Бошқа сўз билан айтганда бу кўрсатма хотирадан ўқиш ва
ѐзиш учун фойдаланилади. Бу кўрсатманинг умумий кўриниши mov
destination, source тарзида. Қуйидаги жадвалда mov билан боғлиқ бўлган
кўрсатмаларга мисоллар келтирилган.
Кўрсатмалар
Изоҳ
mov eax, ebx
EBX қийматини EAX регисторга кўчириш.
mov eax, 0x42
EAX регисторга 0х42 қийматини кўчириш.
mov eax,
[0x4037C4]
0x4037C4 хотира адресида жойлашган 4 байт маълумотни EAX
регисторига кўчириш.
mov eax, [ebx]
EBX регистори хотира жойлашувидан 4 байт маълумотни EAX
регисторига кўчириш.
mov eax,
[ebx+esi*4]
ebx+esi*4 тенглик натижасида жойлашган хотира манзилида жойлашган
4 байт маълумотни EAX регисторга кўчириш.
Mov амалига ўхшаш бўлган амал lea (load effective address) бўлиб,
умумий кўриниши lea destination, source шаклда бўлади. Бу кўрсаткич хотира
манзилини масофадаги манзилга қўйишда фойдаланилади. Масалан, lea eax,
[ebx+8] . ebx+8 қиймати жойлашган манзилни eax регисторига сақлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |