III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
102
5.10-расм. Жон Фон Нейман архитектураси
Юқоридаги
расмда келтирилганидек, CPU бир нечта ташкил
этувчилардан иборат. Бошқарув бирлашмаси (Control Unit) регисторлардан
фойдаланган ҳолда RAM дан кўрсатмаларни олади. Регисторларда
бажарилиши керак бўлган кўрсатмалар манзили сақланади. Регисторлан
CPUнинг асосий маълумот сақловчи қисми бўлиб, вақти
тежаш учун CPU
нинг RAM га мурожаат этишини камайтиради. Арифметик мантиқий
бирлашма (Arithmetic logic unit, ALU) RAM дан олинган кўрсатмаларни
регисторларга ѐки хотирага жойлаштиришда фойдаланилади.
Асосий хотира. Асосий хотира (main memory, RAM)
битта дастур
доирасида қуйидаги тўрт бўлимга бўлинади:
5.11-расм. Асосий хотира
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
103
Маълумот (Data). Асосий хотиранинг бу бўлимида дастур дастлабки
юкланишида талаб этилаѐтган катталиклар сақланади. Бу катталиклар кўп
ҳолларда статик катталиклар деб аталиши ѐки дастурнинг ихтиѐрий
қисмидан чақирилувчи глобал катталиклар деб аталиши ҳам мумкин.
Код (Code). Код CPU томонидан дастур
вазифасини бажариш учун
керакли бўлган кўрсатмаларни ўз ичига олади. Код дастур бажарилишини ва
дастур вазифаси ташкил этилишини бошқаради.
Уюм (Heap). Уюм дастур бажарилиши давомида динамик хотира
вазифасида, янги қийматни ҳосил қилишда, жойлаштиришда, керак бўлмаган
қийматларни ўчириб ташлашда фойдаланилади.
Стек (Stack). Стеклар функциялардаги локал ўзгарувчилар ва
параметрлар учун фойдаланилади ва дастур оқимини бошқаришда ѐрдам
беради.
Юқоридаги расмда келтирилган расмдаги бўлимлар
тартиби хусусий
бўлиб, хотира бўйлаб турли ҳолларда жойлишиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: