Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари
16
НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР III. БЎЛИМ III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 17 III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 1-мавзу: Ахборот хавфсизлигининг долзарблиги. Режа: 1. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси. 2. Ахборот ҳимояси. 3. Ахборот хавфсизлиги сиѐсати. 4. Ахборотни ҳимоялаш усуллари. Таянч иборалар: ахборот, хавфсизлик, заифлик, таҳдид, ҳужум, бутунлик, фойдаланувчанлик, махфийлик, идентификация, аутентификация, авторизация, ҳуқуқий ҳимоя, ташкилий ҳимоя, инжинер-техник ҳимоя, дастурий ҳимоя, апарат ҳимоя, тармоқ хавфсизлиги, операцион тизим хавфсизлиги, дастурий маҳсулот хавфсизлиги. 1.1 .Ахборот хавфсизлиги тушунчаси Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараѐнлари ахборот-коммуникация технологияларини нафақат мамалакатлар иқтисодиѐти ва бошқа соҳаларида жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақазо этмоқда. Ахборот технологияларини ҳаѐтимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши, инсонларнинг ахборотга бўлган талабларини ортиши, ахборотни муҳимлик даражасини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида эса, ахборотни қўлга киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар миқдори ортиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар жабҳада ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблигини билдиради. Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари Ахборот хавфсизлиги маълумотларни ҳимоялаш усуллари билан шуғулланади. Ахборот хавфсизлигида анаънавий тимсоллар сифатида 1.1- расмда кўрсатилган, Алиса, Боб ва Триди олинган бўлиб, Алиса ва Боб қонуний фойдаланувчилар ѐки ―яхши одамлар‖, Триди эса бузғунчи ѐки нияти бузуқ одам. Хавфсизлик соҳалари. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш барча соҳаларда амалга оширилиб, улар асосан қуйидагиларга бўлинади: – Тармоқ хавфсизлиги; – Web да хавфсизликни таъминлаш; III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 18 – Илова ва операцион тизим хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ахборот хавфсизлигида муаммолар тури кўп бўлиб, улар асосан қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқади 1 : – Кўп зарарли, хатоли дастурларни мавжудлиги; – Нияти бузуқ фойдаланувчиларни мавжудлиги; – Социал инжиниринг; – Физик ҳимоя заифликлари ва ҳак. 1.1-расм. Ахборот хавфсизлиги тимсоллари Ахборот хавфсизлигида муаммоларни ортишига асосан қуйидагилар мотивация бўлиши мумкин: – Фойда; – Терроризим; – Ҳарбий соҳа ва ҳак. Ахборот хавфсизлигида мавжуд муаммолар хавфлилик даражасига кўра: заифлик, таҳдид ва ҳужумга олиб келувчиларга бўлиши мумкин. Заифлик – бу тизимда мавжуд бўлган хавфсизлик муаммоаси бўлиб, улар асосан тизимнинг яхши шакллантирилмаганлиги ѐки созланмаганлиги сабабли келиб чиқади. Заифликлар тизимларда катта ѐки кичик тарзда мавжуд бўлади. Таҳдид – бу мавжуд бўлган заифлик натижасида бўлиши мумкин бўлган ҳужум тури бўлиб, улар асосан тизимни камчиликларини ўрганиш натижасида келиб чиқади. Ҳужум – бу мавжуд таҳдидни амалга оширилган кўриниши бўлиб, бунда кутилган таҳдид амалга оширилади. 1 Stamp Mark. Information security: principles and practice. 1 – с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling