Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121
Bog'liq
deshifr

19 
1.2.Ахборот ҳимояси 
Умумий ҳолда ахборот хавфсизлиги консепсияси учта ташкил 
этувчидан иборатлигини эътиборга олинса, ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш дэганда маълумотнинг қуйидаги учта хусусиятини таъминлаш 
тушуниш мумкин.
Қуйида келтирилган 1.2 - расмда ушбу учта хусусиятни таъминлашда 
криптографик усулларнинг тутган ўрни келтирилган. Умумий ҳолда ахборот 
хавфсизилигини таъминлаш деганда ушбу учта хусусиятни таъминлаш 
тушунилиб, ҳар бир хусусият муҳимлиги ахборотнинг турига ва 
фойдаланилишига 
кўра 
ҳар 
хил 
бўлиши 
мумкин
1

1.2 - расм. Ахборот хавфсизлиги хусусиятлари 
Масалан, оммавий турдаги маълумот учун биринчи навбатда, 
фойдаланувчанлик ва бутунлик хусусиятларини таъминлаш муҳим бўлса, 
давлат сири даражасидаги маълумот учун унинг конфиденцияллиги биринчи 
ўринда туради. 
Конфиденциаллик (рухсатсиз ўқишнинг мумкин эмаслиги) 
хусусияти ахборотнинг рухсат этилмаган фойдаланувчилардан яшириш
маълумот маносини тушуниб олмаслик учун, уни тушунарсиз ҳолатда 
ўтказиш каби вазифаларни бажариш орқали бажарилади. Ахборотнинг ушбу 
хусусияти криптографик ҳимоя усулларидан бири саналган, шифрлаш 
усуллари асосида амалга оширилади. Шифрлаш усуллари ѐрдамида очиқ 
маълумот яширинган кўринишдаги шифрматн ҳолатига айланади. Бу эса уни 
бузғунчи фойдаланишидан олдини олади. 
Бутунлик (рухсатсиз ѐзишнинг мумкин эмаслиги) хусусияти 
асосида маълумотни узатиш давомида унга ўзгартириш киритилганлиги ѐки 
киритилмаганлиги аниқланади. Ушбу хусусият бошқача қилиб айтилганда, 
маълумотни бузғунчи томонидан ўзгартирилган (алмаштирилган, ўчириб 
ташланган)лигини аниқлашни билдиради. Ахборотнинг ушбу хусусияти 
1
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 2,3 – с. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
20 
криптографик ҳимоя усуллари асосида амалга оширилади. Ҳозирда 
криптографик хэш функциялар асосида маълумотнинг бутунлигини 
таъминлаш усуллари амалиѐтда кенг қўлланилади. 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling