III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
53
сервери билан боғланасиз (одатда POP 3-Post Office Protocol-Почта
протоколи, 3-версия) ва хатни шу серверга жўнатасиз. («Почтага олиб
борасиз»). Кейин почта сервери хатни олувчининг
почта серверига етказиб
беришни ташкил қилади, у ердан хатни олувчи олиши мумкин. Одатда
электрон хат жўнатилган захоти келиб электрон почта
идишида хат олувчи
томонидан олиниш учун сақланади. Шундай қилиб, бу тизим оддий почтага
нисбатан кучлироқ ва эгилувчандир. Электрон почта хабарларни шунчаки тез
етказишга нисбатан хизматларни кенгроқ турларини тавсия қилади.
Электрон почта, матндан ташқари, овозли ѐки графикли файлларни хамда
бошқа
иккилик ахборотларни, масалан, дастурларни хам ўзида тутиши
мумкин. Электрон почтанинг энг асосий афзаллиги
хатларни тез етказиб
беришидир. Агар сиз хатни электрон почта орқали юбораѐтган бўлсангиз сиз
билан почта олувчи ўртасида қанча масофа борлиги сизга барибир. Амалда
жўнатилган захотиѐқ хатингизни олиши мумкин. Хатни бир йўли
бир неча
адресатга юбориш хам жуда осон. Бу дегани исталган вақтда Сиз хабарларни
юборишингиз ва уларни бир неча секунддан сўнг дунѐнинг турли жойларида
ўқишлари мумкин.
Электрон почтанинг яна бир афзаллиги шундаки, адресатнинг узоқлиги
етказиб бериш тезлигига хам, қийматига хам хеч қандай ахамияти йўқ. Хатни
электрон почта орқали Германияни ичида Шимолий Кутбга ѐки бир вақтда
бир неча пунктга юборишингиздан қатъий назар, ўзингизни хост-
компьютерингиз телефон алоқасидан фойдаланганлигингиз учун хақ
тўлайсиз. Интернетга мустақил уланган компьютерлар
хост-компьютерлар
(host-хўжайин) дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: