Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


эришадиган натижага теппа-тенг бўлиши лозим


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

эришадиган натижага теппа-тенг бўлиши лозим. Ўқитувчи қўйган 
мақсад билан ўқувчи эришган натижанинг бир хиллигига эришиш 
идентификациялашган (бир хиллаштирилган) мақсадга етишиш демакдир. 
Бунинг учун умумий мақсад ўта конкрет бўлиб, ҳар бир унсури аниқ 
кўриниш касб этадиган даражада майдалаштирилиши, машғулотни ташкил 
этган ички унсурларга, ҳозирги тил билан айтганда, ўқитиш модулларига 
мувофиқ келиши лозим бўлади. 
Маълумки, ҳар бир ўқувчи ёки талаба ўқув муассасасига ўзигагина 
маълум бўлган шахсий ёки индивидуал бир мақсад билан келади. Шахсий 
мақсад ҳамиша ҳам таълим олиш, тарбияланиш ёки ривожланишни кўзда 
тутган бўлади дейиш қийин. Чунки ўқувчи кўпчилик ҳолатларда бирор 
дарсга кирар экан, ўз мақсадини аниқ белгилаб олмаган бўлади. Адабиёт 
ўқитувчиси бир синфдаги турли-туман шахсий мақсадга эга бўлган 
болаларни битта умумий мақсадга бирлаштира олиши керак. Бунинг 
устига, умумий мақсад бош мақсадда белгилаб қўйилган педагогик 
марраларга мувофиқ келиши ва унга йўналтирилиши лозим.
Мақсад тайин этилгач, унга эришишнинг йўллари қидирлади ва у 
илмда вазифалар тушунчаси билан умумлаштирилади. Адабиёт ўқув 
предмети олдида ўқувчиларни бадиий асар ўқийдиган қилиш, табиий ва 
бадиий гўзалликдан ҳайратланиш, лол қолиш, ёмонлик ва қабоҳатдан 
нафратланишга ўргатиш каби вазифалар бор. Негаки, ана шундай 
сифатларга эга бўлмаган одамда эзу маънавий фазилатлар шаклланмайди. 
Маълумки, инсоний қадриятларга бефарқ, яхши билан ёмон, гўзал билан 
хунук, ҳалол билан ҳаромни фарқламайдиган кишилардан иборат жамият 
таназзулга, инқирозга маҳкумдир.
Мактаб адабиёти ҳар қандай одам учун ўзини таниш воситаси, ўзини 
таниш эса, ўзгани тушунишдан бошланади. Ўзгани тушуниш машқи 
бадиий асарлардаги қаҳрамонларни ҳис этишдан ибтидо олади. Шундан 
келиб чиққан ҳолда мактабда адабиёт ўқитишнинг вазифаларини 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling