Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
масалаларни ҳал қилади: кимни ўқитиш ва нима учун уни ўқитиш
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ...ўқитувчилар, методик қўлланмаларнинг авторлари
масалаларни ҳал қилади: кимни ўқитиш ва нима учун уни ўқитиш
керак (бу – таълимнинг мақсади), нимани ўқитиш лозим (бу – таълимнинг мазмуни ва системаси), қандай қилиб ўргатиш керак (бу – таълимнинг формаси ва методи)” 1 . Маълумки, илмда масаланинг тўғри қўйилиши муҳим саналади. Чунки тўғри қўйилган масала эрта бўлмаса, кечроқ, қачондир ўзининг ҳаққоний ечимини топади. Нотўғри қўйилган масала эса, кишини чалғитиб ҳақ йўлдан узоқлаштиради. Келтирилган кўчирмадан олимнинг адабиёт ўқитишнинг асосларини тўғри белгилаб олиш мактаб адабий таълимини йўлга қўйиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини бехато билгани англашилади. Мактаб адабий таълимини шўро даврида кўникилган тарзда амалга ошириш ёшлар маънавиятини шакллантириш учун етарли эмаслиги ўша вақтдаёқ маълум бўлиб қолганди. Шу сабабдан шўро тузумининг охирги йилларида Ўзбекистондаги ўрта, ўрта махсус ва олий мактабда адабиёт ўқитишни яхшилаш масаласи турли даражаларда қайта-қайта кўрилгани, ўқув дастур ва дарсликларининг керагидан кўпроқ ўзгартирилди. “Шарқ юлдузи” журналида 1987 йил июн сонида “Мактаб ва адабиёт” мавзусида баҳс уюштирилиб, адабий таълимни қайта қуришнинг долзарб масалалари илк бор кўтарилганди. Мазкур баҳс бошланганига ўттиз йил бўляпти ҳамки, кўтарилган муаммо ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Бу орада адабий таълим (1988-1991), (1991-1997), (1998), (2006), (2010) йилларда беш марта янгиланди. Адабиётнинг қандай ўқитилиши, бинобарин, жамият аъзолари маънавиятининг қай йўсинда шакллантирилиши, биринчи навбатда, адабиёт ўқитишнинг асосларини тўғри белгилашга боғлиқ. Адабий таълимнинг асослари мақсад, вазифалар ва мазмун тушунчаларини ўз ичига олади. Мактабда адабиёт ўқитишнинг мақсади тўғри белгиланмаса, таълим жараёни қанчалик маҳорат билан уюштирилмасин, арзийдиган самарага эришиб бўлмайди. Афсуски, адабиёт ўқитиш амалиётида на бош, на умумий ва на хусусий мақсадларни аниқлаб олмай туриб иш кўриш ҳолати оммавий тус олган. Шунинг учун ҳам жуда кўпчилик ҳолларда ўқувчилар нима учун адабиёт ўрганишлари кераклигини билмагани каби, ўқитувчилар ҳам айни мавзуни нега ўргатаётганлари ҳақида тузукроқ тасаввурга эга бўлмаган ҳолда иш юритаверадилар. Шунинг учун ҳам домла С. Долимов ўз давридаги ҳукмрон мафкура 1 Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 4-бет. 23 талабидан келиб чиқиб, бадиий адабиётни идеологиянинг бир тури деб санаган, адабиёт предметини ўқувчиларга ғоявий-сиёсий тарбия беришнинг воситаси деб қараган бўлсада, ҳамиша мактаб адабий таълими ўз олдидаги мақсадни аниқ белгилаб олиши кераклигини таъкидлаган. Методист олим адабиёт предметининг биринчи навбатдаги вазифаси ўқувчиларни эстетик завққа эга, бадиий жозибани туядиган шахслар сифатида тариялаш эканини назарда тутиб иш кўрарди. Бу ҳол олимнинг қуйидаги фикрларида яққол намоён бўлган: “...ўқитувчилар, методик қўлланмаларнинг авторлари Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling