Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

интеллектининг меъморидир”,- деган қараши ётади. Бу қарашга кўра 
ўқитиш фаол кечим бўлиб, ҳар бир киши янги билимларни олдин орттирган 
тажрибалари устига ўзи “қуради”. Чиндан ҳам ҳаётда ҳар бир одам ҳеч 
кимдан тайёр ғояни олмайди, балки ҳамиша ўз ғоясини яратади. Шунинг 
учун ҳам дунёдаги ҳар бир одам айни бир нарсани турлича қабул қилади. 
Ҳар бир одам умри давомида атроф олам ҳақидаги тасаввурларини ўзига 
хос йўсинда “қуради” ва дунёни ўзи қурганидай англайди. Айнан шу боис 
ҳар бир одам ўзига хос дунёқарашга, эътиқодга эга бўлади ва шуниси билан 
бетакрор ҳамда қимматли саналади. Бошқаларникига ўхшамайдиган 
қарашларнинг эътиборга сазоворлиги, ўз қиёфаси ва услубига эга одамнинг 
қадр топиши сабаби шундадир. 
Конструктивизм одамга билим тайёр ҳолда берилмайди деган ўзак 
қарашга таянади. Кишига ҳеч ким билим бермайди, балки у билимларни 
эгаллаш учун ўзи ҳаракат қилади, интилади. Таълим муҳити эса, фақат 
одамларга билимларни мустақил равишда эгаллаш ва кўпайтириш учун 
зарур шароит яратиб бериши керак.
Конструктивизм ўрганувчининг нуқтаи назари, қарашлари қанчалик 
“хом” ва ибтидоий бўлишига қарамай, ўқитиш кечимига асос қилиб 
олинишини талаб этади. Ж. Пиаженинг фикрига кўра, одамда олдин 
шаклланган мавжуд ички билимлар билан ташқи дунё номаълумлиги 
орасидаги зиддиятнинг бартараф этилиши янги билимлар “қурилмасини” 
юзага келтиради.
Конструктивизм ҳақиқатга эришиш кечимини ҳақиқатнинг ўзидан 
кўра қимматроқ деб биладиган педагогик фалсафадир. Шунинг учун ҳам 
интерфаол методларда эришилган дидактик натижадан кўра, унга келиш 
йўли, 
ўқувчиларнинг 
бу 
кечимдаги 
изланишлари, 
ташаббус 
кўрсатишлари муҳим саналади. “Илмий билим турғун ҳодиса бўлмай, 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling