40
бандлар ифода этилиши лозим бўлган қисмлар. Асосий қисм иншо умумий
миқдорининг 80 фоизидан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир.
Шунга
эришилганда, мавзунинг моҳияти тўлароқ очилади.
Хулоса – ижодий иш мавзуси юзасидан чиқарилган
умумлашма
тўхтам. Хулоса иншодаги асосий умумлаштирувчи фикр бўлиб, ўқувчининг
мавзу юзасидан ёзма иш фаолияти якунини кўрсатади. Иншонинг хулосаси
умумий мавзудан бевосита келиб чиқиши, шу вақтга қадар
келтирилган
далилларга таяниб билдирилиши зарур фикрдир. “Хулоса” қисмининг
миқдори иншо умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги мақсадга
мувофиқ. Алоҳида
таъкидлаш керакки, иншо режасида “Кириш”, “Асосий
қисм”, “Хулоса” сингари унсурлар алоҳида кўрсатилмагани маъқул. Бу
унсурлар иншо ёзиш кечимида кўзда тутилишининг ўзи етарли бўлади.
Ўқувчилар юқорида айтилган талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда
иншо ёзишга ўргансалар ва ушбу машғулот билан мунтазам шуғулланиб
борсалар, уларнинг ёзма нутқи кўзда тутилганидай ривожланишига эришиш
мумкин бўлади.
Иншоларни текшириш адабиёт ўқитиш методикаси илми ва ўқитиш
амалиётидаги энг муҳим муаммолардан ҳисобланади.
Чунки иншолар
нисбатан катта ҳажмда ва қисқа муддат ичида ёзилганлиги ҳамда
ўқувчиларнинг грамматика борасидаги билимлари етарли бўлмагани учун
кўпинча хатолар миқдори ортиб кетади. Адабиёт ўқитиш амалиётида энг
кўп тарқалган ёзма иш тури иншо бўлгани учун қуйида, асосан, ёзма
ишнинг шу турини ўтказиш, текшириш ва баҳолаш тўғрисида фикр
юритилади.
Иншо ёздиришдан мақсад ўқувчиларнинг ёзув саводхонлигини
ошириш, уларни ҳар қандай мураккаб фикр-мулоҳаза ва ҳис-туйғуларни
Do'stlaringiz bilan baham: