Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Адабий баҳслар синфдан ташқари ишнинг бир асар билан танишиш 
туфайли пайдо бўлган турлича қарашларни назардан ўтказиб олишга 
қаратилган туридир. Унда ҳозирги адабий жараёнда кўпчиликнинг 
эътиборига тушган бирор асар юзасидан ўқувчилар ўзларининг турлича 
қарашлари билан ўртоқлашиши кўзда тутилади. Шу йўл билан ўқувчиларда 
эстетик дид ва адабий баҳс маданияти шаклланади. Баҳсни уюштиришда 
қатнашчиларнинг ёш ва билим даражалари ўзаро яқин бўлишига эътибор 
қаратиш керак. Бунинг учун бир асарга турлича ёндашадиган икки ёки уч 
ўқувчи маърузачи қилиб белгиланиши, уларнинг ҳар бирининг фикрини 
ёқлайдиган тарафдорлари ҳам бўлиши ва уларнинг адабий баҳсда ўз нуқтаи 
назарларини ўртага ташлаб, асар матни асосида уларни ҳимоя қилишларини 
ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Адабий кечалар бирор адибнинг таваллуди ёхуд танланган мавзу 
бўйича уюштириладиган адабий-бадиий тадбир бўлиб, махсус тайёргарлик 
ва пухта режани талаб этади. Унда ташкилий қўмита иш кўради. Махсус 
маърузачилар тайин этилади. Режа тузилади. Адабий кечалар шеър айтиш, 
қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш сингари кўнгилочар иш турлари билан бирга 
олиб борилиши унинг қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлайди. 
Адабий 
кўргазмалар
Адабиёт 
бўйича 
синфдан 
ташқари 
тадбирларнинг бу тури кўпинча бошқа тадбирларнинг ичига сингдириб 
юборилган бўлади. Аммо алоҳида бир тадбир сифатида ҳам уюштириш 
мумкин. Бунда бирор муносабат билан бирор ижодкорнинг ҳаёти ва 
ижодига дахлдор материаллар махсус жойга кўргазма учун қўйилади. Бунда 
асарларнинг турли даврлардаги нашрлари, альбомлар, сувратлар, газета ва 
журнал йиғмалари, айни ижодкорга тегишли турли сана ва қайдлар акс 
этган чизмалар кўргазмадан жой олиши мумкин. Кўргазмадан мақсад 
муайян ёзувчининг ижоди кўлами ва шахсияти қирраларига хос жиҳатларни 
кўрсатиш орқали ўқувчиларда унинг асарларига қизиқиш уйғотишдан 
иборатдир. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling