Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Бадиий ижодкорлик. Адабиёт муаллимига хос фаолият қирраларидан 
бири илҳомий ҳолат, бадиий дид ва тафаккурга асосланадиган хусусият 
бўлмиш ижодкорликдир. Адабиёт ўқитувчиси ёлғиз илмий ҳақиқатлар 
билан эмас, бадиий яратиқлар билан иш кўрадиган мутахассис экани учун 
ҳам унинг табиатида ижодкорларга хос белгилар бўлиши шарт. Олий 
мактабда бўлажак ўқитувчи ижодга, яъни оламни фақат ўз кўзи билан 
кўриб, ўзига хос изоҳлай олишга ўргатиши керак. Педагогик ижодкорлик 
адабиёт дарсларининг эстетик яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Адабиёт муаллимининг ўзи бадиий кашфиёт қилишни билмаса, ўнлаб 
методик китобу кўрсатмалар фойда бермайди. Чунки ҳар бир адабиёт 
сабоғи ўқитувчи ижодининг намунаси, унинг ўзига хос кашфиёти, 
фаолиятининг қайта такрорланмас кўринишидир. 
Ўқитувчининг бадиий ижодкорлиги ўқувчининг ижодий фикрлаш 
қобилиятини ўстириш, унинг бадиий дидини таркиб топтириш
дунёқарашини шакллантириш, оғзаки ва ёзма нутқ малакаларини оширишда 
муҳим аҳамият касб этади. Машғулотларни ташкил қилишда ўзига хослик, 
бошқаларга ўхшамаслик, ҳар бир сабоқда методик кашфиёт қила билиш 
адабиёт ўқитувчисининг табиий эҳтиёжига айлангандагина, унинг дарслари 
бетакрор ва самарали бўлади. Ўқитувчининг муайян бадиий асарни ўзига 
хос идрок этиши, ўз тушунганича тафаккурида қайта ишлаб, бадиий 
жозибасини ўқувчиларга етказа олиши унинг ижодкорлигини кўрсатувчи 
белгидир. 
Ўқитувчининг 
ижодкорлик фаолиятини шакллантириш касбий 


49 
тайёргарликнинг узвий бир бўлагидир. Адабиёт ўқитувчисининг бадиий-
ижодкорлик малакаси нозик руҳий, жисмоний жараёнлар натижаси бўлиб, у 
кўп жиҳатдан кишининг табиий-биологик имкониятларига боғлиқдир. 
Муаллимнинг ижодкорлиги асар таҳлилида, унинг қисмларига сарлавҳалар 
белгилашда, бадиий кечаларнинг сценарийсини тузиш ва ўтказишда яққол 
сезилади. "Ижодкор бўлмаган ўқитувчида нусхабозлик, сийқалик 
кўриниб туради"
6

Ижодкор ўқитувчигина асардаги бадиият жилоларини тўғри англаб, 
ўқувчилар қалбига муҳрлай билади. Ижодкор ўқитувчи дарснинг ранг-
баранглигига эриша олади. Сабоқларнинг хилма-хиллиги ўқувчиларни 
зерикиш, ва кераксиз зўриқишдан сақлайди. Яхши ташкил этилган ҳар бир 
адабиёт дарси нимаси биландир янги ва такрорланмас бир асардир. 
Ижодкорлик ўқувчиларни ҳам ижодий ишлашга одатлантириш, бадиий 
асарга мустақил ёндашишга рағбат уйғота олиш демакдир. Мустақиллик - 
ижодкорлик, ижодкорлик эса яратувчиликдир.
Ижодкор ўқитувчи бошқалардан ҳамиша янги фикри, теран ҳиссиёти, 
оригинал мушоҳадаси билан ажралиб туради. Ўқитувчида мазкур 
сифатнинг бўлиши адабий таълим самарадорлигига кафолатдир. "Бугунги 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling