48
таълимнинг
ташқи жиҳати бўлса, ўқувчи билан ўқитувчи ҳамда таълим
мазмуни бу кечимнинг
ички моҳиятини ташкил этади. Ҳар қандай
ҳодисанинг асл қиймати, чин моҳияти ички жиҳатда намоён бўлгани каби
адабий таълимда ҳам ўқитувчи билан ўқувчи муносабати ҳал қилувчи
аҳамият касб этади.
Адабиёт ўқитишда фанга муҳаббат ўқитувчига бўлган муҳаббатдан
бошланади. Ўқувчи кўнглидаги эзгу хислатларни уйғотиш,
бадиий асар
таҳлили орқали унда эзгу маънавий фазилатларни қарор топдириш йўли
билан бола шахсининг бир поғона юксалишига эришиш адабиёт
ўқитувчисининг олдида турган асосий вазифадир.
Адабиёт ўқитиш ўқувчининг ҳиссиёти ва маънавиятига таъсир
кўрсатиши ҳамда унинг ахлоқини шакллантиришга хизмат қилишга
қаратилган кечим экани адабиёт ўқитувчиси шахсига катта масъулият
юклайди. Адабиёт
муаллими, биринчи навбатда, баркамол шахс бўлиши
лозим. Чунки маънавияти қашшоқ шахс баркамол ўқувчини шакллантира
олмайди. Маълумки, ҳеч қандай оғоч ўзидан ортиқ мева беролмайди.
Ўрта мактабда ишлашни ният қилган ўқитувчи бир қатор
касбий ва
маънавий сифатларга эга бўлиши керак. Адабиёт ўқитувчисигагина хос бир
қатор касб сифатлари борки, бу хусусиятлар муаллим фаолиятида ўз
ифодасини топиб, машғулот жараёнида намоён бўлмаса, дарслар самарасиз
бўлиб қолаверади. Чунки адабиёт ўқитувчисининг касбий сифатидаги ҳар
бир қирра унинг фаолияти самарадорлигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: