Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интерактив усул
- Интрофаол усул
Экстроактив усул – (extra – ташқи, act – ҳаракат, фаолият, тадбир)
ахборотлар оқими таълим олувчилардан ташқарида бўлиб, уларга йўналтирилади. Ўқувчи том маънода “ўқувчи” мақомида бўлади ва ташқаридан юборилаётган ахборотларни қабул этиш билангина шуғулланади. Бу усул анъанавий йўсиндаги ўқитиш тарзи учун характерлидир. Бу усулни пассив таълим деб ҳам номлаш мумкин. Негаки, унда ўқувчи эмас, балки ўқитиш тизими фаоллик кўрсатади. 46 Интерактив усул – (inter - аро, ўзаро, биргаликда) бунда ахборотлар оқимини вужудга келтириш ҳам, йўналтириш ҳам ва ўзлаштириш ҳам барча қатнашчиларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида юзага келади. Бу усулда ўқувчи ўқувчи билан, бир ўқувчилар гуруҳи бошқа гуруҳ билан, буларнинг ҳар бири алоҳида ёки биргаликда ўқитувчи билан ўзаро муносабатда бўлади. Мана шу муносабатлар кечимида ахборотлар ўзлаштирилади. Интрофаол усул – (intro – ички) ахборотлар оқими ўзлаштириш асосан ўқувчилар ичида содир бўлади ва натижа ташқарига йўналтирилади. Бунда ўқувчилар ўқитишнинг субъекти сифатида намоён бўладилар. Бу усул ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятларига хосдир. Ўқитиш кечимида қўлланиладиган ана шу уч усул а) трансмиссия; б) трансформация; в) трансакция янглиғ уч фалсафий асосга таянади. Лотинчадан олинган trans сўзи орқали, ёрдамида, воситасида маъноларини англатади. Акция эса, айтилганидек, фаолият, хатти-ҳаракат маъноларини билдиради. Шунга кўра трансмиссия фалсафаси асосида ташкил этилган таълимда ўқитувчи субъект, ўқувчи ўқитиш кечимининг объекти ҳисобланади. Билим ўқитувчидан ўқувчига қараб йўналтирилади. Ўқитиш кечимида трансформация педагогик фалсафаси асосида ташкил этилганда, фан эмас, балки фан асослари ўргатилиб, билимлар ўқувчиларнинг савиясига мувофиқлаштирилиши, яъни трансформация қилиниши кўзда тутилади. Трансакция педагогик фалсафасига таянилган ўқитишда эса, ўқувчи таълим кечимининг субъектига айланади ва билим олиш йўлида унинг ўзи мустақил фаолият кўрсата бошлайди. Неча асрлардан буён фойдаланиб келинаётган анъанавий усулда таълим бериш ва ўқиш бугунга келиб, ахборот техникалари даври талабига тўлиқ жавоб беролмай қолаётганлиги кўриниб турибди. Агар олдинлари ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билимларни берувчи ягона манба сифатида ўқитувчи саналган бўлса, бугунга келиб у билим беришнинг бирдан бир воситачиси эмаслиги маълум бўлди. Билимнинг миқёси кенгайиб, ахборотлар оқими шу қадар кўпайдики, бир киши унинг арзимас бир бўлагини ҳам ўзлаштириб ололмайдиган бўлиб қолди. Жамият аъзоларининг савияси юксалиши туфайли оиланинг имкониятлари ҳам ортиб, ўз болаларига яхшигина билим бера оладиган даражага етди. Шунингдек, ахборот воситаларининг кўпайганлиги, ахборотларни эслаб қолиш ва қўллашнинг ғоят қулай техник воситалари юксак даражада ривожланганлиги натижасида ўқитувчи маърифат осмонидаги ёлғиз ва порлоқ юлдуз саналмайдиган бўлиб қолди. Эндиликда билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакалар ҳосил этишнинг ўзгачароқ йўлларини топиш зарурияти ва имконияти пайдо бўлди. Энди, олдинлари бўлганидек, миянинг чап ярим шари, яъни хотирани кучайтиришгагина интилиш таълим кечими учун етарли бўлмай қолди. Инсон хотирасининг ўрнини босадиган техник воситалар яратилди ва одам, истаган вақтда, ўзини қийнаб ўтирмай, жуда кўп нарсаларни эсига тушириши мумкин бўлиб қолди. Энди ҳамма гап вужудга келтирилган 47 шунча техник имкониятлардан самарали фойдалана оладиган, фан ривожидаги ўзгаришларга мослаша биладиган, тинимсиз изланишга ички эҳтиёж сезганидан тараққиётни янада олға силжитадиган шахсларни шакллантиришда бўлиб қолди. Бу ҳол маориф ва таълим тизимини ҳам тубдан ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди. Эндиликда ўқувчилардан ўқитувчисининг айтганларини эслаб қолишнигина талаб қилиш етарли бўлмай қолди. Шунинг учун болаларни мустақил изланадиган, оригинал қарорлар қабул қиладиган, ностандарт вазиятларда энг мақбул ечимни тополадиган йўсинда тарбиялаш муҳим аҳамият касб этди. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling