Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

методларнинг юзага келишини тақозо этди. Интерфаол усуллар мустақил 
фикрлайдиган, изланадиган ўқувчиларни шакллантириш имконига эгалиги 
билан эътиборга лойиқдир. Таълимнинг бу усуллари ўқитиш жараёнининг 
асосий оғирлиги ўқувчиларнинг зиммасига ортилишини, ўқувчилар 
таълимнинг объекти эмас, балки субъекти, яъни ижрочиси бўлишини тақозо 
қилади. Интерфаол методларнинг негизида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг, 
ҳамда ўқувчилар билан ўқувчиларнинг ўзаро шерикликдаги фаолият 
кўрсатиши ётади. “Интерфаол” атамаси лотинча “интер акт” сўз 
бирикмасидан олинган бўлиб, “интер” – ўзаро ва “акт” – фаолият 
маъноларини англатади
3
. Яъни интерфаол методлар таълим мазмунининг 
тўлиқ 
ўзлаштирилишида 
ўқувчиларнинг 
ўзаро 
бир-бирлари 
ва 
ўқитувчилари билан биргаликда фаолият кўрсатишларини ташкил этишга 
қаратилади. Бу методлар ўқувчиларнинг фаоллиги, мустақил изланиши, 
ўзлаштириладиган маълумотларга ижодий ёндашишини кўзда тутади. 
Интерфаол методлар таълим кечимида қатнашаётган ҳар бир 
ўқувчининг фаоллигига таянади. Бунда ўқиш ўқувчи учун қизиқарли ва 
зарур фаолиятга айланади. Интерфаол усуллардан фойдаланилганда
ўқувчилар ўқитилмайди, балки ўқитувчи билан биргаликда муайян йўналиш 
ва миқдордаги билимларни уларнинг ўзлари эгаллашади. Бу ҳол болаларда 
мустақил изланишга рағбат пайдо қилади. Бундай йўсинда уюштирилган 
таълим кечимининг қатнашчилари ўзаро бемалол баҳслашадилар, 
материални ўзлаштиришни ўзлари хоҳлаганидай эркин амалга оширишади. 
Ўқув топшириқларининг алоҳида ўқувчига эмас, балки кичик гуруҳлардаги 
барча болаларга берилиши уларда жамоа туйғусини шакллантириб, 
ташаббускорлиги ортувига олиб келади. 
Интерфаол методлардан фойдаланиш ўқув машғулотларини қизиқарли 
қилади. Лекин таълим кечими учун қизиқарлиликнинг ўзи мақсад 
бўлолмайди. У – восита, холос. Интерфаол усуллар, барча илғор методлар 
каби камроқ куч ва ресурс сарфлаб, каттароқ дидактик натижага эришишга 
қаратилади. 
Интерфаол методлар негизида трансакция педагогик фалсафасининг
конструктивизм йўналиши ётади. Конструктивизм кейинги 40 йил 
давомида очун педагогика илмида ҳам назарий қараш, ҳам амалий йўналиш 
сифатида кенг ёйилди. Бу илмий дунёқараш ўз номини лотинча 
constructio”– “қурилма”, “қурилиш” сўзларидан олган бўлиб, унга кўра 
ўқиш ўқувчиларнинг ақлий фаолиятлари натижасида билимлар конструкция 
қилинадиган, яъни муайян ақлий қурилма ҳолига келтириладиган 
3
Словарь иностранных слов. –М.: «Русский язык», 1979. С-23; С-198. 


30 
жараёндир. Минглаб йиллик педагогик амалиёт ҳеч ким ҳеч кимни 
ўқитолмаслигини кўрсатди. Таълим жараёнида қатнашаётган ҳар бир 
шахснинг ўзи ўқишга интилади ва эришиладиган таълимий натижа унинг 
интилиш даражасига мутаносиб бўлади.
Конструктивистик қарашларнинг юзага келишига швецариялик машҳур 
файласуф ва педагог Жан Пиеже билан биргаликда замонавий америка 
педагогикасининг отаси Джон Дьюи, таниқли рус психологи Л. С. 
Виготский, америкалик психолог Бенжамин Блум каби олимлар жиддий 
таъсир кўрсатганлар. Бу ёндашувнинг ўзагида Жан Пиаженинг: “...бола ўз 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling