1- босқич. Гуруҳ ўқувчилари ўзлаштиришлари лозим бўлган ўқув
материали ўқитувчи томонидан мантиқий қисмларга ажратилади.
2- босқич. Гуруҳ ўқувчилари кичик гуруҳларга бўлинишади ва ҳар бир
аъзо рақамланади.
3- босқич. Ўқувчилар ўзлаштиришлари лозим бўлган материаллар
бўлиб берилади.
4- босқич. Кичик гуруҳларнинг бир хил рақамли ўқувчиларидан
маслаҳат гуруҳи тузилади. Масалаҳат гуруҳи аъзолари материални
чуқурроқ ўрганиш ва яхшироқ тақдим қилиш йўллари хусусида келишиб
олишади.
5- босқич. Маслаҳат гуруҳидаги ўқувчилар ўзларининг асл кичик
гуруҳларига қайтишади. Улар ўқув материали ҳар бир ўқувчи томонидан
тўла ўзлаштирилишини ташкил этади ва назорат қилади.
6- босқич. Ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражаси ўқитувчи
томонидан текширилади ва баҳоланади.
5- синфда ўқувчилар буюк муҳаддис имом Муҳаммад ал-Бухорийнинг
“Ал-адаб ал-муфрад” асаридан берилган намуналар билан танишишлари
кераклиги кўзда тутилган. “Чувалчанг” усулининг самарадорлигини
таъминлайдиган омил шундан иборатки, унда ўрганилиши лозим бўлган
адабий материал ўқитувчи томонидан муайян қисмларга ажратилади.
Жумладан, ал-Бухорий ҳадислари мазмун йўналишига қараб, “Ота-она
ҳақини адо этиш тўғрисидаги ҳадислар”, “Кишилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга доир ҳадислар”, “Кўнгил ҳолатлари ҳақидаги ҳадислар”,
“Эзгу инсоний хулқ тўғрисидаги ҳадислар” каби тўрт туркумга бўлинди. 57-
гуруҳдаги 28 ўқувчи етти кишилик тўртта кичик гуруҳга ажратилди. Ҳар
бир кичик гуруҳга юқоридаги ўқув топшириқларидан бири берилди. Кичик
гуруҳлар материал билан бир сидра танишиб бўлишгач, барча кичик
гуруҳларнинг 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7- рақамли ўқувчилари маслаҳат гуруҳлари
сифатида етти жойга тўпланиб, масалани қандай ҳал этиш ва қай тартибда
тақдим қилиш юзасидан ўзаро келишиб олишди. Сўнг маслаҳатчилар яна ўз
асл кичик гуруҳларига қайтишди. Ҳар бир ўқувчи бошқа кичик гуруҳларда
иш қай йўсинда кетаётганини билгани учун ўз гуруҳчасидаги ишни имкон
қадар самарали ташкил қилишга уринади. Бунинг учун ҳар бир ўқувчининг
белгиланган йўналишдаги ҳадислар билан тўла танишиб, уни шарҳлашига
эътибор қилинади. Маслаҳатчининг ўзи ҳам ҳадислар юзасидан ўз
кузатишларини билдиришга уринади. Тақдимчи кичик гуруҳ аъзолари
томонидан тайёрланган жавобни муайян тартибда бошқа кичик гуруҳлар ва
ўқитувчи эътиборига тақдим этади. Бир кичик гуруҳнинг жавобига бошқа
кичик гуруҳ аъзолари ҳам муносабат билдириши, лозим топилса, жавоблар
тўлдирилиши мумкин.
21
Do'stlaringiz bilan baham: |