Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- “АЙЛАНА” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
“ГАЛЕРЕЯ” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳар бир томошабин расмлар галереясидаги барча асарларни кўриши ва бу тўғрида истаган одам билан фикрлашиши мумкин бўлганидек, “галерея” усулидан фойдаланганда ҳам турли кичик гуруҳларнинг аъзолари ҳар бир муаммо бўйича ўзлари топган ечим юзасидан бошқа кичик гуруҳдагилар билан фикрлашишлари мумкин. Дейлик, “Баҳор қайтмайди” қиссаси юзасидан уч кичик гуруҳ ўз олдиларига қўйилган муаммо бўйича тайёрлаган жавоблари билан ёнидаги кичик гуруҳ аъзоларини таништирадилар ва, ўз навбатида, уларнинг ўз муаммолари бўйича бермоқчи бўлган жавоблари билан ҳам танишадилар. Шу аснода ҳар бир кичик гуруҳ қўшнисининг муаммоси моҳиятидан хабардор бўлади, улар таклиф қилаётган ечим маъқул келмаган ўринларда ўз мулоҳазаларини ёзиб қўяди. Шу тариқа, ўқув гуруҳидаги барча ўқувчилар бир-бирларининг муаммолари билан танишадилар ва уларни тўғри ечиш юзасидан ўз таклифларини беришади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ ўз муаммосига қайтади ва қўшни гуруҳчадагилар айтган таклифлар нуқтаи назаридан ўз жавобларини қайта кўриб чиқади. Ниҳоят, ҳар бир кичик гуруҳ ўз муаммоси бўйича тайёрлаган ечимларни ўқитувчига тақдим этиб, масаланинг нима сабабдан айнан шундай ҳал этилганини изоҳлайди. Бошқа кичик гуруҳдагилар қўшниларининг жавобларидаги уларни қониқтирмаган ўринлар юзасидан тўлдиришлар қилиши, изоҳлар бериши мумкин. Бу ҳолат кичик гуруҳ аъзоларини баҳолашда ҳисобга олинади. 18 “АЙЛАНА” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ Адабий таълимда етарлича самара билан қўллаш мумкин бўлган интерфаол усуллардан бири “айлана” деб аталади. Бу усул ёзма ёки оғзаки шаклда ўтказилиши мумкин. Ушбу усулда битта савол ёки бир гуруҳ саволларга ҳар бир ўқувчи томонидан алоҳида жавоб берилиши кўзда тутилади. “Айлана” усулидан фойдаланганда ҳам ўқувчиларга бериладиган савол ёки муаммо бир неча тўғри жавобга эга бўлишига эътибор қаратилиши лозим. Демак, аниқ далиллар ўзлаштирилиши кўзда тутиладиган машғулотларда бу усулдан фойдаланиб бўлмайди. “Айлана” усули бирор адабий қаҳрамон ёки тимсоллар гуруҳининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш, муносабат билдириш, ҳар бир ўқувчининг нуқтаи назарини англатиш талаб этиладиган мавзуларни ўрганишда кутилган самарани бериши мумкин. Америкалик адиб Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояси берилган. Ушбу асарни ўрганишда гуруҳдаги ўқувчилар олти кишилик кичик гуруҳларга бўлинади, ҳар бир кичик гуруҳ олдига биттадан муаммо қўйилади ва муаммонинг ечими учун сарфланадиган вақт белгиланади. Кичик гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи муаммога ўз ечимини таклиф қилади. Тушунарлироқ бўлиши учун бу жараённи қуйидагича ифодалаш мумкин: Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling